И. И. Алимов, и ф. н., Б. Р. Бобожонов, катта ўқитувчи
Download 390.04 Kb. Pdf ko'rish
|
6 I Alimov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қимматли қоғозларнинг турлари Йиллар 2011 й 2012 й 2013 й
- Манба: www.cbu.uz сайти маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди.
1-жадвал
Ўзбекистонда тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган қимматли қоғозлар динамикаси (млрд. сўмда) т/р Қимматли қоғозларнинг турлари Йиллар 2011 й 2012 й 2013 й 1 Тижорат банкларининг депозит ва депозит омонат сертификатлари 427,0 445,6 590,0 2 Тижорат банкларининг узоқ муддатли корпоратив облигациялари 204,0 259,7 330,0 Жами 631,0 705,3 920,0 Манба: www.cbu.uz сайти маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланди. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2003 йил 9 июлдаги 308-сонли ҳамда 2008 йил 2 октябрдаги 221-сонли “Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида”ги “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3 , май-июнь , 2014 йил 5 www.iqtisodiyot.uz низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди. Ушбу қарорга асосан мамлакатимизда қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳузуридаги қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни фақат юридик шахслар томонидан амалга оширишлари мумкин. Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка асосан банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси ва инвестиция маслаҳатчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди[5]. “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги қонуннинг 49-моддасида: корпоратив облигацияларни фақат тижорат банклари, шунингдек, қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда очиқ акциядорлик жамиятлари: - аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида; - кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва ликвидликнинг аудиторлик ташкилоти хулосалари билан тасдиқланган ижобий кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил рейтинг баҳосини олган бўлса; -инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқариши мумкинлиги белгилаб қўйилган[5]. Бу операция ўз моҳиятига кўра андеррайтинг операцияси хисобланади. Қимматли қоғозлар бозорининг халқаро ва мамлакатимиз тажриба- ларининг устун тамойилларини инобатга олинган ҳолда янги қабул қилинган қонунчиликда инвестиция компанияси фаолияти тўхтатилган. Лекин улар томонидан бажариладиган андеррайтинг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи инвестиция воситачиси ва тижорат банкларига берилган. Андеррайтинг фаолияти (андеррайтинг) - андеррайтер (андеррайтерлар) ва эмитент ўртасида шартномада белгиланган шартларда чиқаришни ташкиллаштириш ёки эмитентнинг қимматли қоғозларини кафолатли жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатувчи фаолиятдир. Қимматли қоғозларни тўлиқ кафолатланган жойлаштиришда андеррайтер томонидан ушбу чиқаришдаги барча қимматли қоғозларнинг тўлиқ жойлаштирилиши амалга оширилади. Қимматли қоғозларни қисман кафолатланган жойлаштиришда андеррайтер томонидан ушбу чиқарилишдаги қимматли қоғозларнинг 10,0 фоизидан кам бўлмаган қисмини жойлаштирилиши амалга оширилади. “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3 , май-июнь , 2014 йил 6 www.iqtisodiyot.uz Халқаро амалиётда қимматли қоғозларни кафолатли жойлаштиришнинг асосий турларини биз қуйидаги расмда келтирамиз: 1-расм Download 390.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling