И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Download 405.5 Kb.
bet8/11
Sana28.12.2022
Hajmi405.5 Kb.
#1012609
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мулоқот РИСОЛА

Флегматик ҳаракатлари секин, шошилмас ва сабр-тоқатли, танҳоликни яхши кўрадиган ва мулоқот доираси чекланган одам. Ўзи учун одатий шароитда яхши фаолият юритади ва ўзгарувчан муҳитга мослашиши қийин, шовқинни ёқтирмайди, бир жойда ўтириб бажариладиган ишни маъқул кўради. Янги одамлар билан мулоқотга киришиши қийин. Саранжом сариштали, тартибни ёқтиради, интизомли, бошлаган ишини охирига етказишга ҳаракат қилади. Ҳаракатда мутлақо шошилмас, хотиржам ва ташқи томондан бепарвороқ ҳам бўлиб кўринади. Нутқи секин, жестлари ҳам кам, ҳиссиётларини юз ифодасида деярли кўрмайсиз. Бундай одам билан мулоқотда уларни шошилтириб бўлмайди. /амма хужжатларини шай қилиб келади, лекин сўраган пайтингизда барҳол сизга кўрсатолмайди. Чунки, унда хужжатларни сақлаш бўйича ўз тартиби бор ва бировни бу тартибга аралаштиришни истамайди. Гапирадиган гапини узоқ ўйлаб олади, унга савол билан мурожаат килчангиз тезда жавоб беролмайди, шунинг учун ҳам бундай одамлар билан суҳбатда иложи борича сабрли бўлиш керак, уларни шошилтириш мумкин эмас. Агар ишнинг тезроқ битишини истасангиз у ҳолда бундай одамга хужжатларини топишда ва саралашда ёрдам беришингиз мумкин. Бундай одамлар қилинган яхшиликни узоқ эслайдилар ва анчагача миннатдор бўлиб юрадилар. Бу типдаги одамларнинг кўп масалалар юзасидан ўз қараши бор ва уларни бирон ансрага ишонтириш учун ҳам анча уруниш керак. Улар билан гаплашишда тез гапириш керакмас, бирон нарсани тушуниб олишлари учун биздан қайта ва қайта сўрашганда сабрли бўлишимиз керак.
Меланхолик нозик дидли, ҳиссиётга ўта берилувчан, ўзига ишончи кам ва кўп нарсалардан шубаҳаланувчан одам. У ўз ички дунёсига ва кечинмаларига эътиборли. Мураккаб ва низоли вазиятларда ўзини йўқотиб қўяди. Ҳаракати секин, тезкор вазифаларни ҳал этишда асабийлашади ва тез толиқади. Одатда меланхоликтипига мансуб шахс нотаниш одамлар билан мулоқотга киришиши қийин, лекин ўрнатилган алоқаларни сақлашга интилади. Саранжом сариштали, тартибни ёқтиради, интизомли, бошлаган ишини охирига етказишга ҳаракат қилади, ташкилотдаги анъаналарга содиқ. Бу тоифа одамлар умидсизлика тез тушади ва атрофдагиларнинг қўллаб қувватлашига мухтож. Улар билан гаплашганда анча сабрли бўлиш керак, бирон вазифа бажариши зарур бўлса жуда пухта тушунтириш керак, агар меланхолик бирон нарсани қайта қайта сўраса бу унинг масалани тушунмаслиги аломати эмас, балки буни бажиришга шубҳаланаётгани белгиси бўлиш мумкин.
Юқоридаги темперамент типлари баёнидан шу нарса аён бўладики, олдимизга келувчи фуқаролар хар хил табиатга эга инсонлар ва уларнинг ҳар бирига нисбатан алоҳида муносабат қуриш керак. Бир оламга ишлатган усулингиз иккинчисига ишламаслиги табиий. Лекин мулоқот олиб бориш юзасидан юқори бўлимда баён этилган босқичлар кетма кетлиги ҳар қандай одамлар билан ишлайди. Шунинг учун, шу технологияни пухта ўзлаштириш орқали ҳар қандай типдаги одамларга мослашишимиз анча осон бўлиш мумкин. Бетда келтирилгани жадвал орқали у ёки шахснинг қайси темперамнтга тегишли эканини осонлик билан билиб олишимиз мумкин. Лекин шуни ёдда тутиш керакки, ҳаётда бирон темпераментга тегишли соф типни учратишимиз қийин ва ҳар бир инсонда шу типлардан бири устунлик қилиб туради.
Бундан ташқари, ўзимиз ҳам қайси темпераментга тегишли эканимизни билиб қўйганимиз маъқул, чунки психологик таълимотларга темпераментт типига кўра ўзаро мослашадиган ва мослашиши қийин бўлган одамлар \ам мавжуд. Масалан, холерикнинг бошқа темперамент типлари билан чиқишиб кетиши қийин, меланхолик эса аксинча, ҳаммага мослаша оладиган тип, сангвиник ва меланхоликнинг эса мослашиш даражаси ўртача. Демак, биз қайси типга тегишли эканимизни билиш орқали ўз ҳиссиётимизни “жиловлаб” туришимиз, кези келганда бошқа тип вакили билан маълум муддатли “ички сулҳ”га боришимиз ҳақида ўзимизга буйруқ беришимиз мумкин. Бундай вазиятда шахс томонидан ўзига масъулият олиш ва мавжуд вазиятга жавобгарлик ҳисси табиатдан берилган темперамент хусусиятини бошқариб туришга имкон беради.


Хотима
Мазкур рисола амалий қўлланма сифатида тайёрланди ва унинг асосий мақсади - прокуратура органлари ходимларига шахслароа мулоқот давомида қийин ва низоли, муракаб муаммоларга эга бўлган вазиятларни конструктив равишда ташкил этиш малакаларини шакллантиришга кўмак кўрсатишдан иборат эди. Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, рисола матнида баён этилган мулоқот босқичлари кетма-кетлиги, уларнинг ҳар бирига хос бўлган вазифаларни кундалик мулоқот жараёнингизда қўллаб боринг. Одатда, амалий психология соҳасида шундай қоида ҳақида кўп гапиришади – агар бирон ҳаркатни 21 кун давомида сурункали равишда амалга ошираверсангиз шу муддат ўтгандан сўнгьбу ҳаркат оалмга айланиб колади ва беихтиёр ўз ўзидан ишга тушиб кетаверади. Агшшар ушбу рисолада баён этилган малакаларни янада пухтароқ эгалламоқчи бўлсангиз Бош прокуратура Академияси таркибида жойлашган “Прокуратура фаолятини психогик таъминлаш” бўлимига мурожаат қилиб, “Коммуникатив компетентликни ривожлантириш” тренингида иштирок этишингиз мумкин.
Таклиф этилаётган мулоқот технологияси прокуратура ходимининг нафақат хизмат фаолияти, балки шахсий ҳаётида ҳам катта ёрдам беради. Тренингимизда қатнашган ходимларнинг фикрларига кўра тренинг натижалари ходимнинг кайфияти яхшиланишида, оиладаги муносабатлар ва муҳитнинг соғломлашишида акс этади.
Шу муносабат билан, прокуратура фаолиятини ривожлантиришга оид психолог хизмат ходим ҳаётининг муҳим бўғинига айланишига умид қилиб қоламиз.

Download 405.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling