И. И. Маҳмудов Фуқаролар қабулида мулоқот маданияти қоидаларига риоя этиш шартлари


Download 405.5 Kb.
bet10/11
Sana28.12.2022
Hajmi405.5 Kb.
#1012609
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Мулоқот РИСОЛА

Сўровнома

1. Мени қуйидаги ҳолат кўпроқ қониқтиради:


а) мен бажарган ишга ижобий баҳо беришлари;
б) ишни яхши бажарганлигимни ўзим англашим;
в) атрофимда яхши дўстларим борлигини ҳис этишим.

2. Агар мен футбол (волейбол, баскетбол) ўйнасам, кўпроқ қуйидаги ролда бўлишни хоҳлардим:


а) ўйин тактикасини ишлаб чиқувчи тренер бўлишни;
б) машҳур ўйинчи бўлишни;
в) жамоа танлаган сардор бўлишни.

3. Менимча, энг яхши педагог – бу:


а) ўқувчиларга қизиқиши бор ва ҳар бир болага индивидуал ёндаша оладиган;
б) ҳар бир ўқувчида ўз фанига катта қизиқиш уйғота оладиган;
в) жамоада шундай муҳит яратадики, бунда ҳар бир ўқувчи ўз фикрини айтишдан қўрқмайди.

4. Мени қуйидаги меҳнат жамоаси кўпроқ мамнун этади:


а) агар жамоадаги одамлар бажарган ишларидан қувонсалар;
б) агар одамлар ўз жамоасида жон-дили билан меҳнат қилишса;
в) агар жамоа аъзолари ўз вазифасини бошқа жамоага қараганда аъло даражада бажаришга интилса.

5. Менинг дўстларим қуйидагича бўлишини хоҳлардим:


а) ҳозиржавоб ва зарур пайтда ёрдам бера оладиган;
б) менга садоқатли бўлишса;
в) ақлли ва қизиқарли инсон бўлсалар.
6. Шундай инсонни мен энг яхши дўст деб биламан:
а) муносабатларимиз яхши бўлса;
б) доимо унга суяниш ва ишониш мумкин бўлса;
в) ҳаётда кўп нарсага эриша олса.

7. Менга қуйидаги ҳолат мутлақо ёқмайди:


а) агар ишим ўнгидан келмаса ва бирон ишни уддалай олмасам;
б) агар дўстларим билан муносабатларим бузилса;
в) агар мени танқид қилишса.

8. Менимча, қуйидаги педагогни хатога йўл қўйган, деб ҳисоблаш мумкин:


а) агар айрим ўқувчилар унга ёқмаслигини ошкор қилса, ўқувчиларнинг устидан кулса, ҳазиломуз гаплар билан уларни менсимай муомала қилса;
б) ўқувчилар орасида рақобат ва курашиш муҳитини яратса;
в) ўз фанини яхши билмаса.

9. Болалигимда менга кўпроқ ёқарди:


а) ўртоқларим билан вақт ўтказиш;
б) бирон вазифани бажаришдан қониқш;
в) мени мақташса.

10. Мен қуйидаги инсонга ўхшашни жуда хоҳлайман:


а) омадли инсонга;
б) севган иши билан доим машғул бўлган инсонга;
в) атрофдагиларга дўстона муносабатда бўладиган, яхши ниятли инсонга.

11. Мактаб, аввало, қуйидагига эътибор қаратиши керак:


а) ҳаётда учрайдиган вазифаларни бажаришни ўргатиши лозим;
б) ўқувчининг индивидуал қобилиятини ривожлантириши керак;
в) одамлар билан муносабатда керакли хислатларни тарбиялаши лозим.

12. Агар менинг бўш вақтим кўпроқ бўлганда, мен буни қуйидагича сарфлардим:


а) дўстлар билан мулоқотда бўлиш;
б) дам олиш ва кўнгил очар нарсалар билан машғул бўлиш;
в) ўзим яхши кўрган иш билан шуғулланиш, мустақил равишда ўз маълумотимни ошириш.

13. Мен қуйидаги ҳолатда кўпроқ муваффақиятга эришаман:


а) ёқтирган одамларим билан бирга ишласам;
б) менга қизиқарли бўлган иш билан шуғуллансам;
в) менинг ҳаракатларимни тақдирласалар.

14. Менга қуйидаги ҳолат жуда ёқади, яъни:


а) бошқа одамларнинг мени қадрлашлари;
б) бажарган ишимдан қониқиш ҳосил қилишим;
в) дўстларим билан мароқли вақт ўтказишим.

15. Агар мен ҳақимда газетада ёзишса, мен хоҳлардимки бу мавзу:


а) мен иштирок этган бирон иш, ўқиш, спортга оид қизиқарли воқеа билан боғлиқ бўлса;
б) мен қандай билан шуғулланишим ҳақида ёзишса;
в) албатта, мен ишлайдиган жамоа ҳақида ёзишса.

16. Қуйидаги педагог мен билан шуғулланса, мен ўқишни яхши ўзлаштираман ва кўпроқ муваффақиятга эришаман:


а) менга индивидуал ёндашган педагог билан;
б) ўз фанига қизиқиш уйғота олган педагог билан;
в) мавзуни жамоа билан муҳокама қилиб ўргатувчи педагог билан.

17. Қуйидаги ҳолатни ўзим учун энг ёмон деб биламан:


а) шахсиятимга, ғуруримга тегишса;
б) муҳим вазифани бажаришда муваффақиятсизликка учрасам;
в) дўстларимни йўқотсам.

18. Мен қуйидаги ҳолатни кўпроқ қадрлайман:


а) муваффақиятга эришишни;
б) яхши одамлар билан ҳамкорликда бирон ишни бажаришни;
в) бой тажриба, ўткир ақл ва амалий кўникмага эга бўлишни.

19. Қуйидаги одамларни ёқтирмайман:


а) ўзини бошқалардан ёмонроқ деб ҳисоблайдиганларни;
б) тез-тез жанжал қилиб, низога сабаб бўлувчи инсонларни;
в) янгиликларга қарши чиқадиганларни.

20. Қуйидаги ҳолат менга кўпроқ роҳат бахш этади:


а) ҳамма учун керакли, муҳим иш билан шуғулланиш;
б) дўстларим кўп бўлиши;
в) ҳаммага ёқиш ва бошқаларни ўзимга қаратиш.

21. Менимча раҳбар, биринчи навбатда, қуйидаги талабга жавоб бериши лозим:


а) ҳар қандай ходим унга мурожаат эта олсин;
б) обрўли бўлсин;
в) талабчан бўлсин.

22. Бўш вақтимда мен мазза қилиб қуйидаги китобни ўқир эдим:


а) қандай қилиб дўст топиш ва одамлар билан яхши муносабатда бўлиш ҳақида;
б) машҳур ва қизиқарли шахслар ҳақида;
в) фан – техниканинг сўнгги ютуқлари ҳақида.

23. Агар мусиқага қобилиятим бўлганда, мен қуйидаги касбни танлар эдим:


а) дирижёрликни;
б) композитор/бастакорикни;
в) солист/ хонандаликни.

24. Мен қуйидаги вазифани бажаришни хоҳлардим:


а) бирон қизиқ танлов ўйлаб топишни;
б) танловда ютиб чиқишни;
в) танловда ташкилотчилик қилиш ва уни бошқаришни.

25. Мен учун қуйидагини билиш жуда муҳим:


а) ҳаётда нимага интилаётганимни билиш;
б) мақсадга эришиш илмига эга бўлиш;
в) одамларнинг бирон мақсадга эришишини ташкил этишни ўрганишим.

26. Одам шунга интилиши керакки:


а) бошқалар ундан рози бўлишсин;
б) ўзига юклатилган вазифани бажариши керак;
в) бажарган ишга танбеҳ эшитмасликка ҳаракат қилиши керак.

27. Мен бўш вақтда яхши дам оламан:


а) яқин дўстларим билан мулоқотда бўлсам;
б) кўнгилочар фильмлар кўрсам;
в) ўзим ёқтирган иш билан шуғуллансам.

“Шахснинг йўналганлиги”ни аниқлаш тестига калит





\ №


Download 405.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling