I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet28/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Биринчи шаклга янгилик киритишни оддий ишлаб чиқиш киритилади. Бу илк бор маҳсулот ўзлаштирган ташкилотларга тааллуқлидир.
Иккинчи шаклга янгиликни кенг кўламда ишлаб чиқиш тааллуқлидир.
Янгилик киритиш ҳам ички мантиқ, ҳам вақтга нисбатан қонуний ривожланган ва унинг атроф-муҳитга ўзаро таъсирини ифодалайдиган динамик тизимдир.
Педагогик инновацияда "янги" тушунчаси марказий ўрин тутади. Шунингдек, педагогик фанда хусусий, шартли, маҳаллий ва субъектив янгиликка қизиқиш уйғотади.
Хусусий янгилик В.А. Сластениннинг аниқлашича, жорий замонавийлаштиришда муайян тизим маҳсулоти унсурларидан бирини янгилашни кўзда тутади.
Мураккаб ва прогрессив янгиланишга олиб келувчи маълум унсурларнинг йиғиндиси шартли янгилик ҳисобланади.
Маҳаллий янгилик конкрет объектда янгиликнинг фойдаланиши билан белгиланади.
Субъектив янгилик маълум объект учун объектнинг ўзи янги бўлиши билан белгиланади.


Илмий йўналишларда янгилик ва инновация тушунчалари фарқланади. Янгилик - бу воситадир: янги метод, методика, технология ва бошқалар.



В.И. Загвязинский янги тушунчасига таъриф бериб, педагогикадаги янги бу фақатгина ғоя эмас, балки ҳали фойдаланилмаган ёндашувлар, методлар, технологиялардир, лекин бу педагогик жараённинг унсурлари мажмуан ёки алоҳида олинган унсурлари бўлиб, ўзгариб турувчи шароитда ва вазиятда таълим ва тарбия вазифаларини самарали ҳал этишнинг илғор бошланмаларини ўзида акс эттиради.


Р.Н.Юсуфбекова педагогик янгиликка ўқитиш ва тарбия беришда аввал маълум бўлмаган ва аввал қайд қилинмаган ҳолат, натижа, ривожланиб борувчи назария ва амалиётга элтувчи педагогик воқеликнинг ўзгариб туриши мумкин бўлган мазмуни сифатида қарайди.
Педагогик инновацияда Р.Н.Юсуфбекова инновацион жараён тузулмасининг уч блокини фарқлайди:

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling