I ишчи дастур


Download 4.21 Mb.
bet38/86
Sana23.11.2023
Hajmi4.21 Mb.
#1795016
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86
Bog'liq
2.2. Мусика санъати фан укит мет. Мусиқа санъати йўналиши

Редукциялаш принципи - фан-техника тараққиёти, илғор ишлаб чиқариш технологияларининг амалиётга кенг кўлам ва тезкорликда жорий этилиши билан бевосита боғлиқ бўлган ахборотларнинг шиддатли оқими шароитида ўқув материалини имкони борича қисқартириш, яъни энг муҳим тизим ҳосил қилувчи қисмини ажратиб олишни кўзда тутади. Бу қисқартириш Давлат таълим стандарти орқали белгиланган мазмуннинг етарли ва зарур даражасига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмаслиги керак.
Редукциялаш ибораси техника ва технологияларда қўлланиладиган, лотинча-инглизчадан олинган, “редуктор” тушунчасига ўзакдош бўлиб, “ахборот ҳажмини ўзгартириш” маъносида қўлланилади. Бунда таълим мазмунининг стандарт даражасида сақланиши асосий шарт ҳисобланади.
Зеро, янги техникаларни бошқариш, илғор ишлаб чиқариш технологияларини амалга оширишга лаёқатли мутахассис кадрлар тайёрлашга эришилса, ижтимоий ҳаётда эзгу ниятлар қарор топади.
Маълумки, Республикамизда узлуксиз таълим жараёни ўзининг мазмуни билан баркамол шахсни шакллантиришни кўзда тутади. Таълим мазмуни ижтимоий ҳодиса сифатида вужудга келиб, ўзининг дастлабки даврларида амалий аҳамият касб этган, яъни инсонларнинг ҳаётий эҳтиёжлари учун зарур ҳисобланган тажрибаларга бўлган талабини қондирган.
Таълим мазмуни тарихий характерга эга бўлиб, жамиятнинг маълум ривожланиш босқичида таълим мазмуни муайян аниқ мақсад ва вазифаларга қаратилган бўлади. Таълим мазмуни давр талаби, фан ва ишлаб чиқариш тараққиёти, жамиятнинг маданияти даражасига мос равишда ўзгариб боради.
Касбий йўналганлик принципи биринчидан, умумтаълим ўқув предметлари мазмунини мукаммал эгалланиши кўзда тутилган касб ва ихтисослик билан боғлайди, иккинчидан, талабаларнинг ўқув билиш фаолиятларини фаоллаштиради, учинчидан, ўзлаштирилаётган билимларнинг кўламини кенгайтиради ва чуқурлаштиради, тўртинчидан, билимлар тизимлилигига эришилади, бешинчидан, таълим мақсади ва жараён иштирокчиларининг ҳамкорлик фаолиятини таъминлайди. Ўқитувчининг касбий йўналганлик принципига амал қилмаслиги таълим-тарбия самарасининг нисбатан паст бўлишига олиб келади.
Тайёрланаётган кичик мутахассислар эгаллаши зарур бўлган билим ва етарли мазмун даражаси ҳамда унинг пировард мақсадлари Давлат таълим стандартлари (ДТС, ТТС)да ўз ифодасини топади.

Download 4.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling