И. Каримов номидаги тошкент давлат техника университети
‑расм. Стратегик менежмент жараёни
Download 1.64 Mb.
|
2.Соха иктисодиети амалий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Беш дақиқалик эссе
2.4‑расм. Стратегик менежмент жараёни
Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари. Стратегик бошқарувнинг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат: 1. Бизнес соҳасини аниқлаш ва фирманинг асосий мақсадини ишлаб чиқиш. 2. Корхонанинг асл мақсадини алоҳида узоқ муддатли ва қисқа муддатли фаолият мақсадларига айлантириш. 3. Фаолият мақсадларига эришиш стратегиясини белгилаш. 4. Стратегияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 5. Фаолиятни баҳолаш, вазиятни кўзатиб бориш ва унга тўзатишлар киритиш. Бу босқичлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик 2.4‑расмда кўрсатилган. ЭССЕ Эссе - таклиф этилган мавзуга 1000 дан 5000 гача сўз хажмидаги иншо. Эссе - бу муаллифнинг шахсий нуктаи назарини ёзма равишда эркин ифода этиш шакли; қандайдир предмет бўйича умумий ёки дастлабки дунёкарашни ўз ичига олади. Беш дақиқалик эссе Беш дақиқали эссе - ўрганилаётган мавзу бўйича олинган билимларни умумлаштириш, мушохада қилиш мақсадида ўкув машғулотида охирида 5 дақиқа оралиғида олиб борилади. 1-кейс Қандай қилиб ишчиларнинг кайфиятини кўтариш мумкин? Бу ҳақида икки мастер ўз фикрларини билдиришди. Бири: "Яхши хазилни тез-тез ишлатиб, инқилобий, маъқулловчи сўз ва мақтовларни ишлатаман", - деди. Бошқаси эса: "Булар ҳаммаси майда-чуйда нарсалар. Хеч нарса яхши маош ва мукофотдай кайфиятни кўтаролмайди". Бунга сиз нима дейсиз? 1. Иккинчи мастернинг гапига тўла қўшиламан. Яхши маош бўлса, кайфият ҳам яхши бўлади. 2. Замонавий бу ўз ижтимоий ҳолатини яхши тушунган ва маданият доираси кенг бўлган одам. Шунинг учун унга ахлоқ, одоб ва маънавий сифатлар биринчи навбатда туради, демак, биринчи мастер ҳақ. Ҳар қайси мастер ўзича ҳақ, чунки улар келтирилган омиллар жамоада кайфият шаклланишида катта аҳамият касб этади. Моддий рағбатлантириш ва яхши сўзли бўлишни бирга қўшиб олиб бормоқ - бу ҳар қандай раҳбар учун жуда мухим нарса. 2-кейс Ишлаб чиқаришга келган ёш мутахассисларга раҳбарларни (устозларни) тайинловчи (белгиловчи) қоидалари устида ўйлаб кўринг. Сизнинг фикрингизга қуйидаги берилган учта саволдан қайси бири ҳақиқатда ҳақ одилона (тўғри)? 1. Маъмурий ишлаб чиқаришга келган ҳар бир ёш мутахассисга зарур бўлган махсус тайёргарликни ўтаган ва ёшлар тарбияси билан шуғулланишни истаган энг яхши ишлаб чиқарувчилардан раҳбарларни бириктириб қўйиш шарт. 2. Илғор (етакчи) ишлаб чиқарувчилардан ёшлар тарбияси билан шуғулланишни истайдиганларни аниқлаш (кўрсатиш) зарур ва уларга махсус тайёргарликдан ўтиш учун имкониятлар яратиб бериш зарур. Айниқса ёш ишчиларга бириктирилиш тўғрисидаги саволни эса раҳбарларнинг ўзлари ҳал этишлари лозим. Ишга кираётган ёш ишчини ишлаб чиқаришда раҳбарнинг ҳаракати билан таништириш, унга ёшлар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида тўлиқ ахборот бериш зарур. Бундан сўнг ёш мутахассисга ўзи раҳбарни танлашни таклиф қилиш керак. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling