Систематик хисоб регистрлари корхонада содир бўладиган хўжалик муомалаларини маълум белгиларига караб систематик равишда ёзиш учун мўлжалланган. Систематик хисоб регистрларига "Бош дафтар", аналитик хисоб карточкалари мисол бўлади.
Комбинациялашган хисоб регистрлари корхонада амалга ошириладиган хўжалик операцияларини ҳам систематик, ҳам хронологик тартибда гурухлаштиришни таъминловчи хисоб регистрларидир. Ушбу турдаги хисоб регистрлари бухгалтерия хисобининг такомиллашуви натижасида вужудга келган бўлиб, унда хўжалик муомалалари бухгалтерия хисобининг счётларида узларининг иқтисодий мазмунига кўра ажратилган ҳолда бир вақтда акс эттирилади.
Хисоб регистрлари улардаги маълумотнинг хажмига караб икки турга бўлинади:
Синтетик хисоб регистрлари;
Аналитик хисоб регистрлари.
Синтетик хисоб регистрларида ёзувлар умумлашган холда пул ифодасида ҳеч қандай тушунтиришсиз қайд этилади. Синтетик хисоб регистрларида ёзувлар олинган айрим хужжатларга мувофиқ олиб борилмайди, бунда оддиндан иқтисодий мазмунга кўра гурухданган бир хилдаги хужжатлар йиғиндиси бўйича акс эттирилади. Ушбу турдаги хисоб регистрларига бош дафтар, хўжалик муомалаларини рўйхатга олиш журнали ва бошқалар киради.
Аналитик хисоб регастрлари хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари, хўжалик жараёнлари тугрисида батафсил маълумотларни акс эттириб, аналитик гурухларга бўлиб рўйхатга олиб бориш учун мўлжалланган. Аналитик хисоб регистрларида корхонада амалга ошириладиган хўжалик муомалалари синтетик хисоб регистрларидагига нисбатан деталлаштирилган хрлда акс эттирилади. Бундай турдаги хисоб регистрларига "Асосий воситалар', "Дебитор ва кредиторлар билан хисоб-китоблар" ва бошқа счётлар бўйича юритиладиган карточкалар мисол бўлади.
Кдйдномалар хисоб регистрларининг ажралмас бир қисми бўлиб хисобланади.
Қайдномаларда корхонада содир бўлган бир хил маълумотларни англатувчи хўжалик муомалалари тизимга солиниб, маълум бир даврга счётдар бўйича йиғма проводкалар берилади. Бухгалтерия хисобида қўлланиладиган қайдномалар 2 турга бўлинади:
Йиғма қайдномалар;
Гурухловчи қайдномалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |