50. «Консенсус и конфронтация» ролли-ишчан ўйини
(«Келишув ва зидциятил ўйин)
Теҳнологиянинг мақсади:талабаларда мантиқий ва
танқидий фикрлаш ҳамда муросага келиш маҳоратини шакллантириш ва болалар ҳуқуқлари муаммолари билан боғлик, бўлган тушунчаларини аниклаш.
Машғулот ўтказиш кетма-кетлиги:
1. Ўйинни бошлаш.
Мазкгур босқичнинг вазифаси: у ёки бу фикрни тўғри эканлигини исботлаш орқали оппонентларни ўз томонига оғдириш.
Мaшғулотни ўтказиш тартиби:
Талабаларга бирин-кетин тасдиқлвчи фикр ёзилган тарқатма материаллар кўрсатилади. Уларга тарқатма материалгларда берилган фикрларни қабул қилиш ёки қилмаслик таклиф қилинадш, Тарқатма материаллардаги фикрларни қабул қилган талабалар бир томондан, қолганлари иккинчи томондан жой эгаллайдилар. Шундай қилиб гуруҳ 2 та кичик гуруҳларга ажралади. Улардан бири тасдиқланган фикрни қабул қилади ва унинг туғрилигини исботлайди, бошда гуруҳ эса, оппонент бўлади. Гуруҳларнинг вазифалари - ўз гуруҳларига бошқа гуруҳ аъзоларидан кўпроқ кишини жалб этиш, яъни уларни ўз фикрларини ўзгартиришга олиб келишдан иборатдир. Ҳар бир тасдиқланган фикр устида 5 дақиқа ишланади.
Тарқатма материалдаги тасдиқланган фикрлар куйидагича бўлиши мумкин:
болалар ҳуқуқлари ҳеч қачон етарлича ҳимоя қилинмайди;
ўзининг ҳудудларини билиш ва уни ҳимоя қилиш шарафли ишдир;
«Болалар шахсий ҳаёт кечириш ҳуқуқига эгадирлар». Бу ҳакикатни катталар ҳеч қачон қабул қилолмайдилар;
ўз ҳуқуқларини ҳимоя қила туриб, баъзида ўзаро зиддиятларга ҳам дучор бўлишга тўгри келади;
ўз ҳуқуқларимни ҳимоя қила оламан, турли услубларни маъқуллай оламан;
ҳар бир бола учун ўз ҳуқуқларини билиш ўта муҳимдир;
масъулият ҳақида эса болага катгалар эслатиб туришади;
ҳамма вақт менинг ҳуқуқларим бошқалар ҳуқуқларини чегаралаб туради;
ҳуқуқ доимо жавобгарликни сезишни тақозо этади;
болалар ҳуқуқларини фақат катталар ҳимоя қила оладилар;
ҳар бир инсон ўз қарашларини ўзгартириш ҳуқуқига эга;
катгалар ҳуқуқлари болаларнинг ҳуқуқпарини чегаралайди;
кучли одам ҳамиша ҳақдир;
эркаклар ва аёллар ҳеч қачон тент бўлмайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |