И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet67/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

7. Кичик гуруҳларни ташкил этиш
Технологияни ўтказиш усуллари:
Синф гуруҳларда ишлайдиган биринчи машғулот ҳал қилувчи машғулот хисобланади. У кейинчалик гуруҳли ишларга йўналиш беради. Шунинг учун мана шу биринчи мартада қатор шартларга риоя қилиш жуда муҳим.
Биринчи гуруҳ учун:
1.Ўқитувчи гуруҳни белгилайди.
2.Қатъий раҳбарлик қилиши мумкин бўлган энг фаол ёки бошқа ўқувчилар ҳақида ўйлаб кўринг.
3.Энг зеҳнли ёки жуда қобилиятли ўқувчилардан танлаб ҳар бир гуруҳга киритинг.
4.Зеҳни ўткир бўлмаган ўқувчиларни ҳам танлаб, ҳар қайси гуруҳга тақсимланг.
5.Гуруҳни 4 иштирокчи билан (назарингизда бир-бирига муносиб) тўлдиринг.
6.Раҳбарни гуруҳ билан олдиндан учраштиринг ва улар вазифасини тушунтиринг.
7.Машғулотларда гуруҳ вазифасини ва раҳбар вазифасини тушунтиринг.
8.Ҳар бир гуруҳ доира шаклида ўтирсин. Ҳар бир иштирокчи ҳаммани кўрмагунча гуруҳ иш бошлай олмайди.
9.Иш вақтида доимо ҳap бир гуруҳ атрофида юринг.
Муҳокама охирида ўз кузатувларингизни айниқса ҳар бир гуруҳдаги яхши ғояга эътиборни қаратиб гапириб беринг.
Кичик гуруҳларда ишлаш учун маслаҳатлар:
1.Талабалар ишни бажариши учун билим ва малакага эга эканлигига ишонч ҳосил қилинг.
2. Гуруҳга аниқ йўриқлар кўрсатинг. Гypуҳлар 1 ёки 2 йўриқдан (ҳатто) жуда тушунарли бўлса ҳам) кўпига риоя этиши амримаҳол.
З.Кичик гуруҳ учун берилган вазифанинг бажарилишига етарлича вақт беринг. Бошқа гypуҳлapгa нисбатан вазифасини эрта бажарган гуруҳни банд қилиш йўлларини ўйлаб кўринг.
4.Мураккаб дастурни ишлаб чиқиш керак бўлганда гуруҳни 2-5 кишидан тузинг. Кичик гуруҳда муҳокама қилиш учун 5 киши етарли.
5.Кичик гуруҳдаги ишларни синф учун меъёрга айлантиринг.
6.Баҳолаш ва мукофотлаш тизимингиз кичик гуруҳдаги ишларга қандай таъсир қилиши ҳақида ўйлаб кўринг. Муваффақиятли гуруҳий иш учун гуруҳга мукофот тайёрланг.
7.Гуруҳ иши натижаларининг қандай топширилишини аниқ тушунтиринг. Гуруҳ иши ҳақида синфга кимдир эълон қилиши керак бўлса, уни олдиндан танлаб қўйинг.
8.Жамоа бўлиб ўрганиш вақтидаги шовқинга кўникиш учун тайёргарлик кўринг.
9.Гуруҳ ташкил қилаётганда талабаларга «тазйиқ» кўрсатманг. Одатда турли хил гуруҳлар мақсадга мувофиқ.
10. Ҳар қандай шароитда ҳам гуруҳ билан самимий муносабатда бўлинг, гуруҳда рўй бераётганларни кузатинг ва баҳоланг.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling