И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet69/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

10. «Эссе» технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Эссе-тадқиқот ишнинг бир тури бўлиб, маълум бир муаммони турли нуқтаи назардан кўриб чиқишга имкон беради.
Мақсад: ўз вазиятини (нуқтаи назарни) умумлаштириб, аниқ баён этиш учун билим ва кўникмаларни шакллантириш.
Ўқитувчига маслаҳат
—Талабаларга далилланган эссе ёзишни таклиф қилишдан олдин, уларни эссени тўрт қисмини асосий ҳолатлари: кириш, тезис баёни ва хулоса билан таништириш керак.
—Ишга тайёрланиш қисмида: қандай маълумотларни киритиш керак, кимларга таяниш керак, исбот-далилларни (фактларни) изоҳлашда қандай услубни танлаш керак, каби ҳолатларни аниқлаб олиш керак.
—Кириш қисмида икки ҳолатга эътибор бериш зарурдир:

  1. Маълум бўлган усулларни (қизиқ цитаталар, ҳайрон қолдирадиган статистик маълумотлар ва ҳ.к.) қўллаб, кириш қисми (мавзу, унинг тарихи, тадқиқот мақсади билан танишув)ни тасдиқлаш.

  2. Далил келтириш керак бўлган тезисни тасдиқлаш (бунда тезисни қайси томонларига ва қандай ҳажмда исбот- далил келтириш кераклигини кўрсатиш керак).

—Тезисни баёни-эссени асосий қисми бўлиб, танланган вазият фойдасига далиллар келтирилади. Энг тарқалган усули-тасдиқлаш (ариза), сўнгра умумлаштириш учун фактлар келтириш. Тескари усулни ҳам қўллаш мумкин, яъни бошланишда фактлар рўйхати, сўнгра хулоса, изланиш баёни.
—Инкор мулохазаларни кутиш. Ўйлаймизки тезис тасдиқлари ишонарли бўлиши учун қарши маъноли далиллар назарда тутилса, мантиққа мувофиқ бўлар эди. Сўнгра эса муросалар ечимини топиш таклиф этилади.
—Хулоса. Эссени бу қисмида танланган вазиятни мулоҳазали ва асосланган эканлигини кўрсатиши керак. Бундай мақсадга эришиш учун эссени хулоса қисмида қуйидаги холатлар акс этиши керак:
1.Баённомани асосий бобларини исбот ва мисоллар орқали умумлаштириш.
2.Тезисни, аҳамиятини кўрсатиш учун ўзгартиришлари билан қайта тузиш (шаклини айнан қайтариш ёки мисраларни ўзгартириш мумкин)
3.Асосий тезисни истиқболини муҳокама қилиш.
4.Унинг амалий моҳиятини кўрсатиш.
5.Мавзуга янги нуқтаи назардан қарашга ёрдам берувчи саволлар тузиш.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling