И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet71/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

12. «Музёрар» технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Талабаларнинг бир бирлари билан танишиб олишларида ишлатиладиган усул. Уни турли вариантларда қўллаш мумкин. Аудитория икки гуруҳга бўлиниб, доира ҳосил қилади. Биринчи ўқувчи исмини айтади, навбатдаги талаба ўзидан олдинги ўртоғининг номини айтиб, сўнгра ўзининг исмини қўшади ва ўйин шу тариқа давом эттирилади. Охирги ўқувчи ўзидан олдинги барча талабалар номини айтиши керак. қизиқарлироқ бўлиши учун болалар номидан олдин исмлари билан бошланадиган сифатларни қўшишлари ҳам мумкин. Масалан: «Жавоҳир жасур», «Малика меҳрибон», «Муҳаммад мард», «Одина одобли» ва ҳоказо.


13. “Резюме” технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Технологиянинг таснифи. Бу технология мураккаб, кўп тармоқли,мумкин қадар муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзунингтурли тармоқлари бўйича ахборот берилади. Айни пайитда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади. Масалан,ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланиади.
Технолагиянинг мақсади: Талаба (ёки ўқувчи)ларни эркин, танқидий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, излашга, фикрларни жамлаб таққослаш услуби ёрдамида мавзудан келиб чиққан ҳолда унинг муаммосини ечимини топишга ҳамда керакли хулоса ёки қарор қабул қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир ўтказишга, уни маъқуллашга, шунингдек берилган муаммони ечишда, мавзуга умумий тушунча беришда ўтилган мавзулвррдан эгаллаган билимларни қўллай олишга ўргатади.
Технологиянинг қўлланиши: Маъруза дарсларида (имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лабаратория машғулотларида якка (ёки кичик гуруҳлар ажратилган) тартибда ўтказиш, шунингдек, уйга вазифа беришда ҳам қўллаш мумкин.
14. “Чархпалак” технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талабаларни ўтилган мақзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз–ўзини баҳолашга ўргатиш ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан барча талабаларни эгаллаган билимларини баҳолашга қаратилган.
Технологиянинг мавсади: талабаларни дарс жааёнида матиқий фикрлаш, ўзфикрларини мустақил баён эта олиш, ўзларини баҳолаш, якка ва гуруҳларда ишлашга, кўп фикрлардан кераклисини танлаб олишга ўргатиш.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling