27. “Мунозара” методи
Технологияни ўтказиш усуллари:
Бу метод ёрдамида талабаларга муайян муаммо бўйича тўлиқ ахборотлар етказилади. Натижада муаммога тегишли маълумотларни атрофлича ўрганадилар.
Мунозарани ўтказиш методикаси
1. Мунозара олиб борувчи–бошловчи (ўқитувчи) мавзуни олдиндан танлайди ва иштирокчиларни таклиф этади.
2. Бошловчи иштирокчиларга “ақлий ҳужум” топшириғини беради ва унинг қоидаларини тушунтиради:
“ҳужум”дан мақсад–муаммо ечимига қаратган оид вариантларни мумкин қадар кўпроқ таклиф этиш ;
бошқа иштирокчилар ғояларини ҳам ривожлантиринг;
3. Бошловчи котибини тайинлайди ва у юзага келган барча ғояларни ёзиб боради.Муҳокама вақтида сўзга чиқувчилар тартиби ўрнатилади, мунозарага барча иштирокчилар жалб этилади ва уларга ўз фикрларини ифодалаш учун имкониятлар берилади. Агар бирор бир киши томонидан “Ақлий ҳужум ”ни ўтказиш қоидалари бузилса, бошловчи зудлик билан муҳокамага аралашади. 1-босқич янги ғоялар пайдо бўлгунча давом этаверади.
4. Ўқитувчи иштирокчиларнинг танқидий тафаккури “чархланиши” учун қисқача танаффус эълон қилади. Кейин 2-босқич бошланади. “Ақлий ҳужум” иштирокчилари гуруҳланади ва биринчи босқичда билдирган ғояларини мустаҳкамлайдилар, ғоялар гуруҳ бўйича бирлаштирилиб, муаллифлар уларни таҳлил қилишга 51-55 киришадилар ва натижада ўртага қўйилган муаамонинг ечимига тегишли бўлган фикрларгина ажратиб олинади.
5.Ўқитувчи мунозарага якун ясайди.
28.“3х4” технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Технологиянинг тавсифи. Ушбу машғулот талабаларни аниқ бир муаммони якка ҳолда (ёки кичик жамоа бўлиб фикрлаб ҳал этиш, ечимини топиш, кўп фикрлардан керагини танлаш, танлаб олинган фикрларни уммлаштириш ва улар асосида қўйилган муаммо(ёки мавзу) юзасидан аниқ бир тушунча ҳосил қилишга, шунингдек, фикрларни маъқуллай олишга ўргатади. Бу технология талаба (ёки ўқувчи)лар билан аввал якка ҳолда, сўнгра уларни кичик гуруҳларга ажратилган ҳолда ёзма равишда ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |