39. «Скарабей» технологияси
«Скарабей» интерфаол технология бўлиб, у талабаларга фикрий боғлиқлик, мантиқий фикрлаш, хотираларининг ривожланишига имконият яратади, қандайдир муаммони ҳал қилишда у ўз фикрини очиқ ва эркин ифодалаш махоратини шакллантиради. Мазкур технология ўқувчиларга мустақил равишда ўз билимларининг сифати ва савиясини холисона бахолашга, ўрганилаётган мавзу хақидаги тушунча ва тасаввурларни аниқлашга замин яратади. У айни пайтда турли ғояларни ифодалаш ва улар орасидаги боғликликларни аниқлашга хам хизмат қилади
«Скарабей» технологняси универсал технологиялардан бўлиб,ундан ўқув материалларини талабалар томонидан эгаллашнинг турли босқичларида, яъни:
-бошида - ўқув фаолиятини рағбатлантириш сифатида («Ақлий!'
ҳужум») услуби;
-мавзуни ўрганиш жараёнида - унинг моҳияти, тузилиши ва мазмунини белгилаш; мавзу мазмуни ичидаги асосий қисмлар, тушунчалар, алоқалар характерини аниқлаш, мазмунни янада чуқуррок ўрганиш, янги жихатларингизни кўрсатишда;
-охирида - олинган билимларни мустахқамлаш ва якунлаш мақсадида фойдаланиш мумкин.
«Скарабей» технологияси талабалар томонидан осон қабул қилинади, чунки у фаолиятнинг фикрлаш, билиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Технология талабалар тажрибасидан фойдаланишни кўзда тутади, рефлектив қузатишларни амалга оширади, фаол ижодий излаш ва фикрий тажриба ўтказиш имкониятларига эга.
Мазкур технологиянинг айрим афзалликлари сифатида идрок қилиниши енгиллаштирувчи чизма шакллардан фойдаланишни кўрсатиш мумкин:
«Скарабей» технологиясидан якка ҳолда, кичик гуруҳларда ва жамоа бўлиб ишлашларида фойдаланиш мумкин.
Таълимдан ташқари мазкур услуб тарбиявий характердаги:
ўзгалар фикрини хурмат қилиш;
жамоа билан ишлаш махорати;
фаоллик;
ҳушмуомалалик;
ишга ижодий ёндашиш;
мавжуд имкониятларни кўрсатиш;
ўз қобилияти ва имкониятларини текшириш;
* «мен»ини ифодалаш;
ўз фаолияти натижаларига масъуллик ва қизиқиш ўйготиш каби қатор сифатларни шакллантириш имкониятини ҳам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |