И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Ўқтувчининг муносабат ва муомалани бошқаришдаги харакатлари


Download 1.81 Mb.
bet85/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

Ўқтувчининг муносабат ва муомалани бошқаришдаги харакатлари

Авторитар (якка
ҳокимлик-
лик)



Демок-
ратик
(хамкор-
лик)



Либерал (бепарволик, муросалилик)

1.

Бошқалар фикрини ўзиники қилиб олади.










2.

Ўзи якка ҳолда гуруҳ, фаолияти.













йўналишини белгилайди.










3

Ташаббускор эмас.










4.

Ўзи кўрсатма ва буйруқ беради.










5.

Жамоа ишига аралашмайди.










6.

Ташаккури хам буйруқдек чиқади.













Хамма масалаларни юзаки кўриб чиқади.










8.

Бошқалар фикрига хурмат билан қарайди.










9.


Айтилган нарсани тўлиқ бажарилишини талаб этади













.










10.

Бошқалар фикрига тез қўшилади ва қабул қилади.

























11.

Сўз ва гаплари қаттих ва қўпол.










12.

Ўзининг шахсий нуқтаи назари йуқ.










13.

Жамоа фикрини ва ташаббусини.













маъқуллайди хамда ривожлантиради.










14.

Гап қайтарган ва гaп ўргатганларни













ёқтирмайди.










15.

Жавобгарликдан ўз-ўзидан четлашади










16.

Обруси бўлмайди.










17.

Интизомни қаттиқ талаб этади.










18.

Ўз тинчини ўйлайди.










19.

Иш натижаси билан қизиқмайди.










20.

Сўзсиз бўйсунишни талаб этади.










21.

Ўз ишига совуққон.










22.

Кўрқмасдан жавобгарликни ўз буйнига













олади.










23.

Касбини севмайди.










24.

Тушунтирмайди, лекин талаб қилади.










25.

Жамоа ишига таяниб иш олиб боради.










26.

Талабага эътиборсиз, беғам.










27.

Ўқитувчи эканлигини ёддан чиқариб қўяди










28.

Ўзига бино хуйишни яхши куради.










29.

Талабаларни эркин фикрлашга













йул қуймайди.










30.

Талаба (ёки уқувчи) фикри билан













ўртокдашмайди.

























17-20 та тўгри жавоб «кониқарли»;


21-24 та тўгри жавоб «яхши»; 25-30 та тўгри жавоб «аъло».


36. «Резюме» технологияси
Технологиянинг тавсифи. Бу технология мураккаб, кўп тармоқли, мумкин қадар муаммоли мавзуларни ўрганишга қаратилган. Технологиянинг мохияти шундан иборатки, бунда бир йўла мавзунинг турли тармоқлари бўйича ахборот берилади. Айни пайтда уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Технологиянинг мақсади: талабаларни эркин, мустақил танқидий фикрлашга, жамоа бўлиб ишлашга, изланишга, фикрларни жамлаб таққослаш услуби ёрдамида мавзудан келиб чиққан ҳолда ўқув муаммосини ечимини топишга ҳамда керакли ҳулоса ёки қарор қабул қилишга, жамоага ўз фикри билан таъсир этишга, уни маъқуллашга, шунингдек, берилган| муаммони ечишда, мавзуга умумий тушунча беришда ўтилган мавзулардан эгаллаган билимларини қўллай олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланиши: маъруза дарсларида (имконият ва шароит бўлса), семинар, амалий ва лаборатория машғулотларида якка (ёки кичик гуруҳлар ажратилган) тартибда ўтказиш, шунингдек, уйга вазифа беришда хам кўллаш мумкин.
Машгулотда фойдаланиладиган воситалар: А-3 форматдаги
коғозларида (гуруҳ, сонига қараб) тайёрланган тарқатма материаллар, фломастер ёки рангли қаламлар.
Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • ўқитувчи талабаларнинг сонига қараб 3-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга ажратади;

  • ўқитувчи талабаларни машғулотнинг мақсади ва ўтказилиш тартиби билан таништиради ва ҳар бир кичик гуруҳга коғознинг юкори кисмида ёзуви бўлган, яъни асосий муаммо, ундан ажратилган ўқув муаммолари ва уларни ечиш йўллари белгиланган, ҳулоса ёзма баён қилинадиган варақларини тарқатади;

  • ҳар бир гуруҳ аъзолари уларга тушган варақлардаги муаммоларнинг афзаллиги ва камчиликларини аниқлаб, ўз фикрларини фломастер ёрдамида ёзма баён этадилар. Ёзма баён этилган фикрлар асосида ушбу муаммони ечимини топиб, энг мақбул вариант сифатида умумий ҳулоса чиқарадилар;

  • кичик гуруҳ аъзоларидан бири тайёрланган материални жамоа номидан тақдимот этади. Гуруҳнинг ёзма баён этган фикрлари ўкиб эшиттирилади, лекин хулоса қисми билан таништирилмайди;

  • ўқитувчи бошка кичик гуруҳлардан тақдимот этган гуруҳдинг хулосасини сўраб, улар фикрини аниқлайди, гуруҳлар фикридан сўнг тақдимот гуруҳи ўз хулосаси билан таништиради;

  • укитувчи гуруҳлар томонидан берилган фикрларга ёки хулосаларга изох бериб, уларни баҳолайди, сўнгра машғулотни якунлайди.




Талабалар билимини назорат килиш

Ёзма

Оғзаки

Тест

Масофали

Афзал.

Камчил.

Афзал.

Камчил.

Афзал.

Камчил.

Афзал.

Камчил.























Хулоса:



37.“ Муаммо” технологияси


Технологиянинг мақсади: талабларга укув предметининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала вазиятларнинг ечимини туғри топишларига ўргатиш, уларда муаммонинг моҳиятини аниқдаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечищда мос услубларни туғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги ҳатти-харакатларни тўғри аниклашга ўргатиш.
Машғулотни ўтказиш тартиби: ўқитувчи талабаларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир боскич талабалардан максимум диққат-эътибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка, гуруҳ ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият талабаларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-коидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:

  • талабалар томонидан машғулот учун тайёрланган кинолавҳани диққат билан томоша килиб, унда ёритилган муаммони - аниқлашга ҳаракат қилиши хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарларига белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у холда ўқитувчи ўкув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён килинган матн, китобдаги ўкув материалидан фойдаланиши мумкин);

  • ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавхадан (расмдан, матндан, ҳаётий вокеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги коғозга фломастер билан ёзиб чикади;

  • берилган аниқ вақт тугагач, тайёрланган ишни гуруҳ вакили томонидан ўкиб эшитгирилади;

  • ўқитувчи гуруҳлар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган коғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тарқатилади;

  • таркатилган қогозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзини кизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;

  • ўкитувчи томонидан тарқатилган куйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда тахлил этади.

Масалан:




Муаммонинг тури

Муаммони келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш йуллари ва Сизнинг харакатлариниз

Тоза ичимлик сувининг камлиги

Сувни тоза сақлашга эътиборнинг камлиги

Табиат ва сувни саклашга оид тадбирлар утказиш




  • якка тартибдаги фаолият тугагандандан сўнг ҳар бир талаба бажарган таҳлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;

  • муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;

  • химоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннатдорчилик билдиради.

Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида талабалар қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини, кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши хамда ўз харакатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling