И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet89/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

Технологияни ўтказиш алгоритми:
1-босқич, ўқитувчи машғулотни мулоқотнинг мавзусини аниклашдан бошлайди. Масалан, «Сиз қайси маданият тарафдорисиз: Шарқ ёки Оврўпо?» Шу мавзуни ўртага ташлаб талабалардан Шарқ маданияти ва Европа маданияти тарафдорларини (кийиниш, муомала қилиш, муносабат ўрнатиш ва х.к.) аниқлаб олади. Уларни шу тартибда гуруҳларга ажратади ва уларга тайёргарлик ишлари учун шароит ҳамда имкониятга қараб аниқ вақт белгилайди.
2-босқич. Ҳар бир кичик гуруҳдаги талабалар ўз мавзулари асосида керакли материаллар (далиллар, мисоллар, аниқ фикрлар, ўз фикрларини тасдиқловчи кўргазмали материаллар, имкон бўлса, видеофильм, мақолалар, мутафаккир ва олимларнинг сўзлари ва бошқалар)ни тайёрлайдилар. Кичик гуруҳдан бир кишини химоя учун танлайдилар, қолганлар эса ўз фикрларини қўшимча қилишлари мумкин.
3-боскич. Кичик гуруҳлар химояга тайёр бўлгач, ўқитувчи кичик гуруҳларнинг бирига химоя учун сўз беради (химояга чиқиш ихтиёрий равишда бўлиши мумкин). Кичик гуруҳ вакили жамоа номидан сўзга чиқиб, уларга берилган мавзу асосида тайёрланган материаллар ва далиллар асосида ҳимоя килишга кирйшади. Кичик гурух вакили сўзни тугатгач, жамоанинг қолган аъзолари ўз фикрлари билан кўшимча қилишлари мумкин.
4-босқич. Машғулотнинг 3-босқичидаги каби бу босқичда ҳам ўқитувчи навбатдаги гуруҳ вакилига ҳимоя учун сўз беради. Иккинчи кичик гуруҳ хам биринчи кичик гуруҳ каби ўз мавзуси бўйича химоя ҳилади. Ҳимоя тугагач, ўқитувчи машғулотнинг кейинги боскичига ўтади.
Изох; Хар иккала кичик гуруҳнинг ҳимояси вақтида ўқитувчи иложи борича уларга халақит бермасликка, ўз фикр-мулоҳазасини билдирмасликка, савол бермасликка ҳаракат қиллади. Ҳеч қайси кичик гуруҳга ён босмаган ҳолда мулоқотни бошқаради. Кичик гуруҳлар ҳимояси вақтида тартиб сақланишига ва мулоқотни ўтказишга қўйилган. талаб, қоидаларш тўлиқ бажарилишига эришишга ҳаракат қилади. Бу босқичда, асосан, икки кичик гуруҳ эркин, мустақил фаолият курсатишлари керак бўлади.
5-босқич. Кичик гуруҳлар бир-бирларига саволлар беришни бошлайдилар. Кичик гуруҳлар томонидан бериладиган саволлар, уларнинг ҳимояси вақтида айтилган далиллар, мисоллар, фикрларни янада ойдинлаштириш мақсадида ўз гуруҳларининг фикрларини янада таъкидлаб, исботлаб, қолганларни ҳам шу фикрга қўшилишларига даъват қилиш учун берилиши мумкин. Талабалар эркин ҳолда ўзларининг чиқишлари билан барчага таъсир курсатишга, ўз фикрларини маъқуллашга харакат киладилар. Ўқитувчи бундай ҳолатга шароит, имконият яратган ҳолда бахс-мунозарани самимийлик билан бошқаради.
6-босқич. Ўқитувчи ҳар иккала томоннинг саволлари, фикрлари, маъқуллайдиган сўзлари тугагач, улар томонидан айтилган фикрларни умумлаштиради ва ўзининг бу масала хақидаги фикр-мулохазасини баён этади. Кичик гуруҳ иштирокчилари томонидан тушган саволларга керакли жавобни беришга ҳаракат қилади.
Машғулот охирида ўкитувчи ҳар иккала гуруҳнийг машғулот жараёнидаги фаолиятларини тахлил этиб, уларга миннатдорчилик билдиради ва машғулотни якунлайди.
Ушбу машғулотнинг давомийлиги шароитга қараб белгиланади.


Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling