И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
Масалан:
«Коидани унутма: Маънодан узоқ кетма Гапни чўзма, оз гапир Кенг маъноли, сўз гапир». Баҳсда муҳокама килинадиган саволлар, муаммолар талабаларни ҳаяжонлантирадиган, куюнтирадиган, замонавий, уларнинг ҳает тарзига тегишли бўлганн маъқул. Шунда, таълим муассасаларида ўтқазиладиган ўкув машғулотларида ва бошқа жойларда гапиришдан қорқадиган, уяладиган талабалар мана шундай бахслар давомида бемалол ўз фикрларини баён эта олишлари мумкин. Таълим муассасаларида кечки пайт ўқишдан бўш вақтларда ётокхонадаги «Маънавият ва маърифат» хонасида ёки бирон кичик талабалар чойхонасида, колаверса, агар имкони бўлса гулхан атрофида дам бахслар ўтказса бўлади. Очиқ табиат қўйнида гулхан атрофидаги давраларда талабаларнинг эркин қолдаги бахслари қизикарлирок хамда ишончлирок ўтади. Бундай пайтларда талабалар ўзларини жуда эркин ҳис этадилар ва ўз фикрларини бемалол тортинмасдан, қийналмасдан айта оладилар. Гулхан атрофидаги бундай бахсларни бир неча гуруҳлар билан ўтказиш мумкин. Ўтказиладиган баҳсларнинг мавзуларини тузишга " талабаларнинг ўзлари, уларнинг каётий тажриба (ёки ёшлар хаётидаги муаммолар, турли болалар ва ёшлар ҳакидаги асарлар, газета ва журналлардаги мақолалари ёрдам бериши мумкин. Биз қуйида бахслар учун баъзи бир мавзуларни эътиборингизга ҳавола этамиз: Хозирги замон комил инсони деб кимни айтса бўлади? Маданиятли инсон деб кимни айтса бўлади? Сен қандай яшаяпсан? Ҳаётинг кизиқарлими? Хақиқий дўст кандай бўлиши керак? Менинг характерим шундай... Бепарволик қаердан келиб чиқади? Мода ва мен. Бе пул нарсанинг баҳоси қанча? Нима савоб-у, нима гуноҳ? ва бошқалар. Бахсларни ўтказиш учун талабалардан битта ёки иккита баҳс бошқарувчиси белгиланади, улар баҳсни мухокама қилиниши керақ бўлган мавзу хақидаги кириш сўзи билан бошлайдилар. Бахс давомида эса бошқарувчилар бахслашувчилар, сўзга чиқувчиларнинг билдираётган фикрларини диққат билан эшитиб, фикрлар тўқнашувини ўз вақтида очиб борадилар хамда умумий хулоса қилишга ҳарахат қиладилар. Бахсни олиб борувчиларни танлаш ва уларни тайёрлашда ўқитувчиларнинг хизматлари катта. Бахсни талабалардан танланган бошқарувчилар олиб борсада, лекин ўқитувчилар бахс давомида уларга ёрдам беришга тайёр туришлари керак, чунки бахс давомида турли вазиятлар, қийинчиликлар туғилиши мумкин. Одатда бахслар ўқитувчилар томонидан муҳокама этилган ёки ечилган муаммоларни умумлаштирга хамда бирор керакли тавсиялар бериш ва келгусида ўтказиладиган бахслар мавзусини аниқлаш билан тугалланади. Бахсларнинг самарали ўтиши танланган мавзуни мухокама қилиш учун олдиндан тайёрланган саволларга боғлиқдир. Баъзи бир мавзудаги бахсларни ўтказиш учун тахминий саволдарни келтирамиз: Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling