И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Машғулотни ўтқазиш тартиби
43.Ёзма баҳс (дебат)лар услуби
Услубнинг максади: талабаларга ўқув хонасидаги тенгдошлари билан биргаликда шу оила жамоатчилик фикрини тўлқинлантираётган мавзуларда мулоқотлар режалащтириш имконини бериш. Услуб талабаларнинг берилган мавзу сохасидаги билимларини чуқурлаштириш шароитини яратиш, мунозара маданиятини ўргатиш ва ўз фикрини асослаш қобилиятини ривожлантириш.Бу услубдан фойдаланишда ўқитувчи талабаларни баҳолаш учун асос хизматини ўтовчи ажойиб материалга эга бўлади. Ёзма баҳслар услубиёти бундай мулодотларни ўкув хонасидаги барча талабалар иштирокида ёзма шаклда ўтқазиш имконини беради. Машғулотни ўтқазиш тартиби: Талабалар баҳс мавзуси бўлиши керак бўлган мавзу билан уй (ёки олдин ўтказилган машғулотлар)да танишадилар. Баҳс арафасида ўқитувчи булажак мавзу тўғрисида ўқувчиларга ахборот берар экан, баҳслар қай йўсинда ўтишни қисқача тушунтиради (бу, албатта, баҳслар биринчи марта ўтказилаётган бўлса, жуда муҳимдир). Рахбар гуруҳ талабаларини иккига ажратади ва уларни ўқув хонасининг икки томонига қатор қўйилган столлар ёнига ўтказади ва қар бир гуруҳ қатнашчилари қайси нуқтаи назарни ҳимоя қилишларини белгилайди (масалан, 1 -гуруҳ - ижобий ҳолат жорий қилиниши тарафдорлари, 2-гурух - бунга қарашилари). Шундан сўнг, раҳбар талабаларни жуфтлайди, ҳар бир жуфтда қарама - қарши қарашлар тарафдорлари бўлиши керак. Жуфтларни тартиб рақами ёки алифбо ҳарфлари билан белгилаймиз. Агар ўқув хонасида талабалар сони тоқ бўлса, ўқитувчи мунозарага етишмаган шерик худудида қатнашиши мумкин. Ўқитувчи 1-гуруҳ талабаларига (келтирилган мисолда — ижобий холатни жорий қилиш тарафдорлари) ҳар бири жуфт санаси (рамзи) билан билгиланган катак қоғоз варақларини тарқатади. Талабалар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб, жуфтма - жуфт ёзма мулоқотни бошлайдилар. 1-гуруҳ талабаларига ўзлари мақуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилни шакллантириш учун 5 дақиқа вақт берилади. Улар бу далилни қогоз варағига пухта тахрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. Бу вақтда 2-гурух талабалари узлари бахс жараёнида баён этишлари мумкин бўлан нуқтаи назарларини исботлашлари мумкин. Ёзилган варақлар қарши гуруҳдаги шерикларга (ижобий ҳолатнинг жорий қилинишига қарши чиқувчиларга) берилади. Уларга жуфт бўйича шерикларининг далилларига қарши жавоб топиш ва ёзиш учун ҳамда ўз қарши далилларини баён қилишлари учун 8 дадида вақт ажратилади. Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2-3 марта такрорланади, бунда хар бир талаба шеригининг далил-исботига жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. Талабаларнинг билимларини аниқлаш учун 3-4 раунд етарлидир. Охирги раундда талабаларга якуний параграфни ёзиш имкони берилади. Шундан сўнг, ёзма иш йиғиб олинади. Баҳсларга якун чиқаришнинг яхши шакли - иккала томонга қаратилган саволдир: «Карши томоннинг энг яхши далили - исботлари қайсилар бўлди?» Ўқитувчи ишни яккама-якка ёки жуфти бўйича баҳолаши Агар ўқитувчи ёзма ишни баҳолашни режалаштирган бўлса, у талабаларни дарснинг бошидаёк огоҳдантириши керак. ; Таълим муассасаларининг машғулотларида ёзма баҳслар услуи фойдаланиш мобайнида қуйидаги жадвал кўринишида келтирилган тарқатма материалдан фойдаланиш мумкин:
Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling