И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet74/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

Маъруза-мунозара. Ўқитувчи маъруза методикасини баён қилишда ўз саволларида талабаларнинг берган жавобларидан фойдаланиш билан бирга ўзаро мантиқий билимлар интервалида эркин фикр алмашишни ташкил этади. Бу ўқув жараёнини жонлантиради.
Мунозара учун саволлар тўғри танланганда ва моҳирона мақсадга йўналтирилган тарзда бошқарилганда ижобий самарага эришиш мумкин. Муҳокама учун саволларни танлаш ўқитувчи томонидан талабаларнинг тайёргарлик даражасига боғлиқ ҳолда амалга оширилади.


19. “ВЕЕР” технологияси
Технологияни ўтказиш усуллари:
Бу технология мураккаб, кўптармоқли мумкин қадар, муаммо характеридаги мавзуларни ўрганишга қаратилган.
Технологиянинг моҳияти шундан иборатки, бунда мавзунинг турли тармоқлари бўйича бирйўла ахборот берилади. Айни пайтда, уларнинг ҳар бири алоҳида нуқталардан муҳокама этилади. Масалан, ижобий ва салбий томонлари, афзаллик, фазилат ва камчиликлари, фойда ва зарарлари белгиланади.
Бу интерактив технология танқидий, таҳлилий, аниқ мантиқий фикрлашни муваффақиятли ривожлантиришга ҳамда ўз ғоялари, фикрларини ёзма ва оғзаки шаклда ихчам баён этиш, ҳимоя қилишга имконият яратади.
“ВЕЕР” технологияси умумий мавзунинг айрим тармоқларини мухокама қилувчи кичик гуруҳларнинг, ҳар бир қатнашувчининг, гуруҳнинг фаол ишлашига қаратилган.
“ВЕЕР” технологияси мавзуни ўрганишнинг турли босқичларида қўлланилиши мумкин:

  • бошида: ўз билимларини эркин фаоллаштириш;

  • мавзуни ўрганишжараёнида: унинг асосларини чуқур фаҳмлаш ва англаб етиш;

  • якунлаш босқичида: олинган билимларни тартибга солиш.

Асосий тушунчалар қуйидагилар:
Аспект (нуқтаи назар) билан предмет, ҳодиса, тушунча текширилади.
Афзаллик-бирор нарса билан қиёслангандаги устунлик, имтиёз.
Фазилат-ижобий сифат.
Нуқсон-номукаммаллик, қоидаларга, мезонларга номувофиқлик.
Хулоса-муайян бир фикрга, мантиқий қоидалар бўйича далилдан натижага келиш.
Таьлимдан ташқари “Елпиғич” технологияси тарбиявий характердаги қатор вазифаларни амалга ошириш имконини беради:

  • жамоа, гуруҳларда ишлаш маҳорати;

  • муаммолар, вазиятларни турли нуқтаи назардан муҳокама қилиш маҳорати;

  • муросали қарорларни топа олиш маҳорати;

  • ўзгалар фикрига ҳурмат;

  • хушмуомалалик;

  • ишга ижодий ёндашиш;

  • фаоллик;

  • муаммога диққатни жамлай олиш маҳорати.

Ўқитишнинг самарадорлигини оширишда ўқув жараёнида “Блиц-ўйин”, “Чорраҳа”, “Муомала технологияси”, турли иш ўйинлари технологияси кабилардан ҳам фойдаланиш мумкин. Масалан, “Агар мен ..... бўлсам”, “Мен шундай қилган бўлардим” кабилар.
Юқорида мисол тариқасида келтирилган ушбу замонавий методлар, тренингларда қўлланилган технологиялар ўқувси-талабаларда мантиқий, ақлий, ижобий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга ёрдам беради.
Енди биз юқорида айтилган фикрлар ва тавсиялар асосида баъзи бир педагогик технологиялар қўлланилган дарс методикаларидан намуналар беришга ҳаракат қиламиз.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling