И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг
Download 1.81 Mb.
|
МФЎМ Иловалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6. «Кластер» методи
5. “Инсерт” методи
Технологияни ўтказиш усуллари: Аудитория талабалари гуруҳларга бўлинадилар, гуруҳлар номланади. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ талабаларидан мавзуга оид иккитадан фикр билдиришларини сўрайди. Гуруҳлар навбати билан (ушбу жараёнда гуруҳнинг барча аъзолари фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадга мувофиқ) фикр билдирадилар. Баён этилган фикрлар ёзув тахтасига ёзиб борилади. Фаолият якунлангач, ўқитувчи мавзулар мазмунини ёритишга хизмат қилувчи матнни талабаларга тарқатади. Сўнгра шундай топшириқ берилади: а) матн билан танишиб чиқинг; б) матннинг ҳар бир қаторига қуйидаги белгиларни қўйиб чи4қинг: Z-матнда гуруҳда томонидан билдирилган фикр ўз аксини топган бўлса; S-матнда гурухлар томонидан билдирилмаган фикр юритилган бўлса; D-матнда бир бирига зид фикрлар мавжуд бўлса; ?-матн билан танишиш жараёнида тушунмовчиликлар юзага келса. Сўнгра гуруҳ аъзолари шахсий қарашларини ўзаро ўртоқлашадилар, гуруҳ бўйича белгилар сони умумлаштирилади. Лидерлар воситасида ҳар бир белгининг миқдори баён этилади ва изоҳланади. Ўқитувчи гуруҳлар томонидан қайд этилган сонларни уларнинг номлари ёзилган устунга ёзиб боради. Ўқитувчи ҳар бир гуруҳ лидери фикрини тугатгач, юзага келган қарама қаршилик ва тушунмовчиликларни талабалар тўғри хал этишларига ва тушуниб олишларига ёрдам беради. Шундан сўнг гуруҳлар дарсликда берилган матн билан танишиб чиқиб, асосий тушунчаларни ажратидалар улар ўртасидаги мантиқий муносабатларни очиб беришга ҳаракат қиладилар (моделлаштирадилар). Гуруҳлар томонидан илгари сурилган фикрлар умумлаштирилиб, лидерлар томонидан аудитория жамоасига етказилади. 6. «Кластер» методи Технологияни ўтказиш усуллари: Кластер методи педагогик, дидактик стратегиянинг муайян шакли бўлиб, у таълим олувчиларга ихтиёрий муаммо (мавзу) лар хусусида эркин, очиқ ўйлаш ва фикрларни бемалол баён этиш учун шароит яратишга ёрдам беради. Мазкур метод турли хил ғоялар ўртасидаги алоқалар фикрлаш имкониятини берувчи тузилмани аниқлашни талаб этади. «Кластер» методи аниқ объектга йўналтирилмаган фикрлаш шакли саналади. Ундан фойдаланиш инсон мия фаолиятининг ишлаш тамойили билан боғлиқ равишда амалга ошади. Ушбу метод муайян мавзунинг таълим олувчилар томонидан чуқур ҳамда пухта ўзлаштирилгунига қадар фикрлаш фаолиятининг бир маромда бўлишини таъминлашга ҳизмат қилади. Гуруҳ асосида ташкил этилаётган машғулотларда ушбу метод гуруҳ аъзолари томонидан билдирилаётган ғояларнинг мажмуи тарзида номоён бўлади. Бу эса гуруҳнинг ҳар бир аъзоси томонидан илгари сурилаётган ғояларни уйғунлаштириш ҳамда улар ўртасидаги алоқаларни топа олиш имкониятини яратади. «Кластер» методини ўтказиш технологияси: 1-босқич. Ниманики ўйлаган бўлсангиз, шуни қоғозга ёзинг. Фикрингизни сифати тўғрисида ўйлаб ўтирмай, уларни шунчаки ёзиб боринг. 2-босқич. Ёзувингизнинг орфографияси ёки бошқа жиҳатларига эътибор берманг. 3-босқич. Белгиланган вақт ниҳоясига етмагунча, ёзишдан тўхтаманг. Агар маълум муддат бирор-бир ғояни ўйлай олмасангиз, у ҳолда қоғозга бирор нарсанинг расмини чиза бошланг. Бу ҳаракатни янги ғоя тyғилгунга қадар давом эттиринг. 4-босқич. Муайян тушунча доирасида имкон қадар кўпроқ янги ғояларни илгари суриш ҳамда мазкур ғоялар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Fоялар йиғиндисининг сифати ва улар ўртасидаги алоқаларни кўрсатишни чекламанг. Масалан: «Ватан» сўзини қуйидагича тармоқларга ажратиш мумкин. Стил ва стил ғоясига мувофиқ ишлаб чиқилган «Кластер» методи пухта ўйланган стратегия бўлиб, ундан таълим олувчилар билан якка тартибда ёки гуруҳ асосида ташкил этиладиган машғулотлар жараёнида фойдаланиш мумкин. Download 1.81 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling