И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Download 1.81 Mb.
bet15/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

Ташкилий-бошқарув фаолиятида:
e-learning ва m-learning технологиялари асосида корпоратив ўқитишни ташкил қилиш ва корпоратив маълумотлар базасини ривожлантириш;
архитектура ва қурилиш соҳасида ишлаб чиқариш фаолияти сифатини бошқариш жараёнларини ишлаб чиқиш ва татбиқ қилиш;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш;
архитектура ва қурилиш соҳасига оид замонавий ахборот технологиялари тизимини яратиш ва уларнинг эксплуатацияси билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнлари мониторинги ва сифатини баҳолаш усуллари ва механизмларини ишлаб чиқиш;
қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, ускуналари ва жиҳозлари ишлаб чиқаришни бошқариш;
қурилиш корхоналари ва лойиҳа ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш;
қурилиш объектлари иштирокидаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок этиш қобилиятларига эга бўлиши керак.
Эксплуатация ва сервис хизматини кўрсатиш фаолиятида:
қурилиш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича хизмат кўрсатиш;
қурилиш объектлари экспулуатациясини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш бўйича сервис хизматлари кўрсатиш;
объектларнинг муҳандислик коммуникация тизимларидан фойдаланиш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш қобилиятларига эга бўлиши керак.
Илмий-тадқиқот фаолиятида:
манбаларга асосланган ҳолда, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш, соҳанинг назарий ва амалий муаммоларини билиш, давр учун долзарб, ҳал этилиши лозим бўлган ва такомиллаштириш талаб этиладиган йўналишларга доир мавзуларни аниқлай олиш;
илмий-тадқиқотларни ўтказиш ва янги илмий ҳамда амалий натижаларни олиш;
замонавий тадқиқот методлари ва методологияси, иқтисодиёт соҳаларига доир назариялар, концепциялар, илғор тажрибалардан фойдаланиш;
мутахассисликка мос янги илмий натижалар, илмий адабиётлар ва илмий-тадқиқот лойиҳаларини таҳлил қилиши;
ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиши, реферат ва библиографияларни тузиши;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги мутахассисликларига мос янги илмий натижалар, илмий адабиётлар ёки илмий-тадқиқот лойиҳаларини таҳлил қилиш;
қурилиш ва лойиҳа-конструкторлик соҳасида ўтказилаётган илмий-тадқиқот лойиҳалари мавзуси бўйича моделлар, алгоритмлар, методлар, дастурий ечимлар, инструментал воситаларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш;
намунавий услублар ва бошқалар бўйича экспериментал, лойиҳа-қидирув тадқиқотларни ўтказиш ва уларнинг натижаларини қайта ишлаш;
қурилиш соҳасида ўтказилаётган тадқиқотлар мавзуси бўйича илмий шарҳларни ишлаб чиқиш, рефератлар ва библиографияларни тузиш;
илмий муаммоларни ҳал этишнинг концептуал ва назарий моделларини ишлаб чиқиш;
илмий-тадқиқот институтлари ва илмий марказларда таълим йўналишларидаги фанлар ва уларни ўқитиш методикасига оид мавзуларда тадқиқот олиб бориш;
интернет тармоғида энг янги илмий ютуқлар ҳақидаги маълумотларни мақсадга йўналган ҳолда қидириш ва топиш;
илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш жамоаси таркибида (тайёрланганлик профилига мос равишда) касбий фаолият масалаларини ечиш қобилиятларига эга бўлиш керак.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling