I. 340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳасининг умумий таснифи
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳасининг муайян бакалавриат таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш олий таълимнинг малака талаблари, ўқув режа ва фан дастури асосида амалга оширилади. Фан дастурларининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «бакалавр» даражаси ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат берилади.
Ўқув режа ва фан дастурининг меъёрий муддати, ўқиш шакли ва мос даражаси 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Ўқув режа ва фан дастурининг муддати, ўқиш шакли ва битирувчиларнинг малака(даража)си
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳасининг муайян магистратура мутахассисликлари бўйича магистрлар тайёрлаш олий таълимнинг малака талаблари, ўқув режа ва фан дастури асосида амалга оширилади. Фан дастурларининг назарий ва амалий машғулотларини тўлиқ ўзлаштирган, магистрлик диссертациясини мувафаққиятли ҳимоя қилган, якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган шахсга «магистр» даражаси ҳамда олий маълумот тўғрисидаги давлат намунасидаги расмий ҳужжат берилади.
Ўқув режа ва фан дастурининг меъёрий муддати, ўқиш шакли ва мос даражаси 2-жадвалда келтирилган.
Ўқув режа ва фан дастурининг муддати, ўқиш шакли ва битирувчиларнинг малака(даража)си
2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |