Магистратура мутахассисликлари битирувчилари касбий фаолиятининг асосий турлари:
лойиҳа–конструкторлик;
ишлаб чиқариш–технологик;
ташкилий–бошқарув;
эксплуатация ва сервис хизматини кўрсатиш;
илмий–тадқиқот;
олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида илмий-педагогик ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида педагогик (ўрнатилган тартибда);
консалтинг хизмати ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг касбий мослашув имкониятлари:
Бакалавр:
Битирувчилар педагогик қайта тайёрлашдан ўтгандан кейин, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида таълимнинг ваколатли бошқарув органлари томонидан аниқланадиган умумкасбий ва ихтисослик фанларни ўқитиш имкониятига эга бўлади.
Магистр:
Битирувчилар олий таълим муассасалари ва илмий тадқиқот институтларида турдош фанлар бўйича илмий-педагогик фаолият юритиш имкониятига эга бўладилар.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассислиги битирувчиларининг таълимни давом эттириш имкониятлари:
Бакалавр:
340000-Архитектура ва қурилиш таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари негизидаги мос магистратура мутахассислиги бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда ўқишни давом эттириши мумкин.
Шунингдек, ўрнатилган тартибда олий ўқув юртларидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мустақил изланувчилик асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.
Магистр:
Магистратура мутахассисликлари битирувчилари магистр даражасини олгандан сўнг, олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаларига олий ўқув юртларидан кейинги таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида ёки мустақил изланувчилик асосида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |