И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


профиль – таълим дастурининг аниқ касбий фаолиятнинг муайян тури ёки объектига йўналганлиги; ДТС -


Download 1.81 Mb.
bet5/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

профиль – таълим дастурининг аниқ касбий фаолиятнинг муайян тури ёки объектига йўналганлиги;
ДТС - Давлат таълим стандарти;
АРМ - ахборот ресурс маркази;
ИТИ – илмий-тадқиқот институтлари;
ОТМ - олий таълим муассасаси.


1.4. 340000 – Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси битирувчиларининг касбий фаолиятлари таснифи
340000 – Архитектура ва қурилиш таълим соҳаси битирувчиларининг касбий фаолиятлари таснифида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари:
соҳалари;
объектлари;
асосий турлари;
ҳамда касбий мослашув ва таълимни давом эттириш имкониятлари келтирилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари соҳалари:
қурилиш объектлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
объектларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш;
қурилиш объектларини эксплуатация қилиш, уларни ҳавфсиз ва ишончли ишлашини таминлаш;
қурилиш корхоналари ва лойиҳа ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш;
қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш ҳамда таъминотини ташкил этиш;
давлат ва маҳаллий бошқарув органларида, давлат корхона ва ташкилот, муассасаларида, турли фондлар ва лойиҳаларда ҳамда турли мулкчилик шаклидаги корхоналарда қурилиш ишлари билан боғлиқ ташкилий-иқтисодий жараёнларни ташкил этиш ва бошқариш.
Соҳа бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган қўшимча ва ўзгаришларни муайян таълим йўналишларининг малака талаблари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши назарда тутилади.
Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари соҳалари:
Олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида умумкасбий ва ихтисосликка оид фанларни ўқитиш; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий тадқиқот институтларида, илмий-тадқиқот марказларида, қурилиш-лойиҳалаш институтларида, экспертиза, баҳолаш ҳамда эксприментал тадқиқот муассасаларида, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, турли мулкчилик шаклидаги архитектура ва қурилиш, лойиҳалаш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш ҳамда соҳага оид муаммоларини ҳал қилишга йўналтирилган комплекс масалаларни ечиш;
архитектура ва қурилиш соҳаси фаолиятини ташкил этиш бўйича қонуний-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва улар ижросини таъминлаш, қурилиш ишларини меъёрлаш “Шаҳарсозлиқ норма ва қоидалари”-ШНК, “Қурилиш меъёрлари ва қоидалари”-ҚМҚ, “Идоравий қурилиш нормалари”-ИҚНларни ишлаб чиқиш, экспертиза қилиш ва назорат синовларини ўтказиш;
архитектура ва қурилиш соҳасидаги инвестиция дастурларини тайёрлаш, қурилишга оид инвестиция дастурларини экспертиза қилиш ва баҳолаш ҳамда уларни амалга оширишни бошқариш каби фаолият турлари киради.
Соҳа бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда магистрларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган қўшимча ва ўзгаришларни муайян мутахассисликларнинг малака талаблари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши назарда тутилади.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling