И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг касбий фаолияти асосий объектлари


Download 1.81 Mb.
bet6/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчиларининг касбий фаолияти асосий объектлари:
архитектура ва қурилиш соҳасидаги жараёнлар;
қурилиш объектларини эксплуатация қилиш жараёнлари;
қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш жараёнлари;
қурилиш объектлари иштирокидаги барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар;
илмий-тадқиқот жараёнлари.
Соҳа бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда бакалаврларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган қўшимча ва ўзгаришларни муайян таълим йўналишларининг малака талаблари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши назарда тутилади.
Магистратура мутахассисликлари битирувчиларининг касбий фаолиятлари объектлари:
архитектура ва қурилиш соҳасидаги жараёнлар;
қурилиш объектларини эксплуатация қилиш жараёнлари;
қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари, ускуналари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш жараёнлари;
қурилиш объектлари иштирокидаги барча ижтимоий-иқтисодий жараёнлар;
илмий-тадқиқот жараёнлари;
ўқув жараёнлари.
Соҳа бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда магистрларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бўлиши мумкин бўлган қўшимча ва ўзгаришларни муайян мутахассисликларнинг малака талаблари ва ўқув режаларини ишлаб чиқишда ҳисобга олиниши назарда тутилади.
Бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари касбий фаолиятининг асосий турлари:

  • лойиҳа-конструкторлик;

  • ишлаб чиқариш-технологик;

  • ташкилий-бошқарув;

  • эксплуатация ва сервис хизматини кўрсатиш;

  • илмий-тадқиқот;

  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида педагогик (касбий таълим йўналишлари учун) ва шу кабиларни ўз ичига олади.

Таълим соҳаси йўналишлари бўйича тайёрланган бакалаврлар касбий фаолиятнинг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.
Магистратура мутахассисликлари битирувчилари касбий фаолиятининг асосий турлари бакалавриат таълим йўналишлари битирувчилари касбий фаолиятининг асосий турларидаги ва олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларидаги илмий, илмий-педагогик фаолияти ва шу кабиларни ўз ичига олади.
Таълим соҳаси мутахассисликлари бўйича тайёрланган магистрлар касбий фаолиятларининг муайян турлари таълим жараёнининг манфаатдор иштирокчилари билан ҳамкорликда олий таълим муассасаси томонидан аниқланади.



Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling