И л о в а л а р м а ж м у а с и 1-Илова Ў з б е к и с т о н д а в л а т с т а н д а р т и ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълимининг


А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича)


Download 1.81 Mb.
bet27/112
Sana16.11.2023
Hajmi1.81 Mb.
#1782049
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112
Bog'liq
МФЎМ Иловалар

1.2. 5А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг таснифи
1.2.1. 5А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг соҳалари:
5А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги – Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида илмий-тадқиқотларни олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш комплекси тизимидаги ташкилот ва корхоналаридаги автомобиль йўлларини эксплуатация қилиш ва таъмирлаш, сақлаш, ободонлаштириш, автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларини ишлаб чиқариш, қурилиш жараёнида сифатни бошқариш, йўл сервисини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муҳандислик масалалари комплексини қамраб олади.
Мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда магистрларнинг касбий фаолият соҳаларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.
1.2.2. 5А340602 – Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси (иншоотлар турлари бўйича) мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятларининг объектлари:
 фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот бўлимлари;
 ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида педагогик фаолият;
 илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий тадқиқот ва муассаса ташкилотлари;
 қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим тизими муассасалари;
‑ автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини эксплуатация қилишни ташкил этиш корхоналари;
- ҳаракатга ҳизмат қилувчи иншоотларни лойиҳалаш, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи техник воситаларни қўллаш ташкилотлари;
- автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш, йўлларни жихозлаш, ободонлаштириш объектларида ишларни ташкил этиш, йўл сервисини ташкил этиш корхоналари ва ташкилотлари;
- йўл хўжалиги ишлаб чиқариш корхоналари ва базалари;
 ташкилий-бошқарув объектлари;
 меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар.
Мутахассислик бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда магистрларнинг касбий фаолият объектларида қўшимча ва ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Download 1.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling