И лмий кенгаш ф. М. Достоевский номидаги омск давлат университети


Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши


Download 365 Kb.
bet7/25
Sana04.01.2023
Hajmi365 Kb.
#1077373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25
Bog'liq
лотин

Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қозоғистон музей иши тарихи (1831-2020) масалаларини тадқиқ этиш асосида олинган илмий натижалар қуйидаги йўсинда жорий этилган:
Қозоғистонда музей ишининг маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг тарихий-тадрижи 1831-1917 йилларда музей ишининг маҳаллий аҳоли учун бегоналиги, потенциал аудиториянинг жуда камлиги, давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги, 1918-1990 йилларда аҳолида саводхонликнинг ўсиши, музейни ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида институционализация ва тизимлаштириш билан боғлиқ сакраш юз берганлиги ва 1991 йилдан ҳозирги кунгача Қозоғистонда музейларнинг кучли марказлаштирилганлиги, давлат назорати ҳамда фаолиятининг мафкуравий йўналтирилганлиги билан асосланган материаллардан музей ишини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи-методик маркази томонидан фойдаланилди. Жумладан, Қозоғистондаги музей ходимлари учун «Замонавий музейнинг вазифалари ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида», «Музей жараёнларидаги замонавий илғор тенденциялар», «Музей ишларини тартибга солиш бўйича хорижий тажриба», «Қозоғистон музейлар тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши тарихи», «Қозоғистон музейларининг таснифи ва типологияси» ва «Қозоғистон музей фонди» каби маърузаларга асос бўлганлиги далилланган (Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданият қўмитасининг 2022 йил 2 августдаги 09-11/997-сонли маълумотномаси). Натижада Қозоғистондаги барча музей ходимларининг касбий ва малака оширишига илмий асос бўлиб хизмат қилмоқда;
Қозоғистон музейлари мемориал, санъатшунослик, саноат, музей-қўриқхоналар, тарихий, табиий фанлар, универсал ва бошқа профиллар бўйича 9 йўналишга ажратилганлиги, музейларни мақоми бўйича (асосий музейлар, музейлар филиаллари ва музей-қўриқхоналар), муайян мулкдорга (давлат, идоравий, давлат ва хусусий) тегишлилиги бўйича, давлат мақсадлари бўйича (илмий-тадқиқот, илмий-маърифий ва таълим), сақланиб қолган мероснинг хусусияти бўйича (тўплам ва ансамбл тури), фаолият кўлами бўйича (миллий, вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқ музейлари), ходимлар сони бўйича (1-20, 21-50, 51-100, 100 дан ортиқ ходимлар) фаолият юритганлиги далиллар асосида Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университети тарих факультетида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқув жараёнига жорий этилган. (Л.Н. Гумилёв номидаги Евросиё Миллий университетининг 2022 йил 22 июндаги 606-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг таълим тизимига жорий этилиши талабаларнинг малакасини ошириш имконини берди ва Қозоғистоннинг замонавий музей ишидаги кам ўрганилган жараёнларни қамраб олувчи янги манбалари талабалар дунёқарашини бойитишга имкон берган;
маданият ва техника тараққиёти музей жараёнлари доирасида бўлган музейлар сонининг кўпайиши, ашёларни рақамлаштириш, виртуаллаштириш, электрон маълумотлар базаларини яратиш, материалларни визуаллаштиришнинг янги шакллари, технологиялар, электрон қўлланмалар, интерактив дастурлари каби замонавий тенденцияларининг очиб берилиши глобаллашув, ахборотлаштириш, жамиятнинг ҳаракатчанлиги ва динамиклиги, илмий-техника тараққиёти, этник ва ижтимоий жараёнлар, замонавий жамиятдаги муносабатлар каби омилларнинг музей ривожланишига таъсир кўрсатиши бўйича илмий хулосалар, шу жумладан Қозоғистонда музей ишини ривожлантириш муаммолари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотлар 2030 йилгача бўлган даврда маданий сиёсат концепсиясининг янги лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги Маданият қўмитасининг 2022 йил 2 августдаги 09-11/997-сонли маълумотномаси). Натижада музей фондидан ўрин олган, илмий жиҳатдан ўрганилган экспонатлар ёрдамида янги мавзули кўргазма ва экспозициялар яратишга, музей фонди материалларини тадқиқ этишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling