И лмий кенгаш ф. М. Достоевский номидаги омск давлат университети
Download 365 Kb.
|
лотин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқот усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади 1831 йилдан 2020 йилгача бўлган даврда Қозоғистонда музей ишининг шаклланиши ва ривожланиши жараёнини, унинг ҳозирги ҳолатининг хусусиятларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: музейни маданият муассасаси ва унинг ижтимоий-маданий вазифалари сифатида кўриб чиқиш; музей жараёнларидаги ҳозирги тенденцияларни аниқлаш; айрим Европа давлатлари мисолида музей ишини тартибга солишнинг замонавий хорижий амалиётини таҳлил қилиш; Қозоғистон музей тармоғининг шаклланиши ва ривожланишининг асосий тенденцияларини аниқлаш; Қозоғистон музейларининг таснифи ва типологиясини ишлаб чиқиш; Қозоғистон музей фондини таҳлил қилиш; Қозоғистон музейларининг маданий-маърифий фаолиятини тавсифлаш; музейларнинг илмий-тадқиқот ва кўргазма фаолиятини таҳлил қилиш; музей иши соҳасида халқаро ҳамкорликнинг жиҳатларини кўриб чиқиш; Қозоғистонда музей ишини тартибга солишнинг ҳуқуқий асосларини таҳлил қилиш; Қозоғистонда музей ишини ривожлантириш бўйича дастур ва режаларни кўриб чиқиш; Қозоғистонда музей ишини ривожлантириш муаммолари ва истиқболларини аниқлаш. Тадқиқотнинг объекти сифатида Қозоғистондаги музей иши жараёнлари белгиланди. Тадқиқотнинг предметини Қозоғистонда музей иши, музей коллекциялари, уларнинг шаклланиш тарихи, қайси манбалар натижасида тўпланганлиги, илмий ўрганилиши, сақланиши, экспозицияга қўйиш ва тарғиб қилиниши ташкил этади. Тадқиқот усуллари. Диссертацияда интеграциялашган ёндашув, муаммоли-хронологик ва типологик усуллар, тарихийлик ва изчиллик тамойили, қиёсий ва статистик таҳлил каби тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Қозоғистонда музей ишининг маданий, ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланишининг тарихий-тадрижи 1831-1917 йилларда музей ишининг маҳаллий аҳоли учун бегоналиги, потенциал аудиториянинг жуда камлиги, давлат томонидан қўллаб-қувватланмаслиги, 1918-1990 йилларда аҳолида саводхонликнинг ўсиши, музейни ижтимоий-маданий ҳодиса сифатида институционализация ва тизимлаштириш билан боғлиқ сакраш юз берганлиги ва 1991 йилдан ҳозирги кунгача Қозоғистонда музейларнинг кучли марказлаштирилганлиги, давлат назорати ҳамда фаолиятининг мафкуравий йўналтирилганлиги билан асосланган; Қозоғистон музейлари мемориал, санъатшунослик, саноат, музей-қўриқхоналар, тарихий, табиий фанлар, универсал ва бошқа профиллар бўйича 9 йўналишга ажратилганлиги, музейларни мақоми бўйича (асосий музейлар, музейлар филиаллари ва музей-қўриқхоналар), муайян мулкдорга (давлат, идоравий, давлат ва хусусий) тегишлилиги бўйича, давлат мақсадлари бўйича (илмий-тадқиқот, илмий-маърифий ва таълим), сақланиб қолган мероснинг хусусияти бўйича (тўплам ва ансамбл тури), фаолият кўлами бўйича (миллий, вилоят, туман, шаҳар ва қишлоқ музейлари), ходимлар сони бўйича (1-20, 21-50, 51-100, 100 дан ортиқ ходимлар) фаолият юритганлиги далилланган; маданият ва техника тараққиёти музей жараёнлари доирасида бўлган музейлар сонининг кўпайиши, ашёларни рақамлаштириш, виртуаллаштириш, электрон маълумотлар базаларини яратиш, материалларни визуаллаштиришнинг янги шакллари, технологиялар, электрон қўлланмалар, интерактив дастурлари каби замонавий тенденцияларининг очиб берилиши глобаллашув, ахборотлаштириш, жамиятнинг ҳаракатчанлиги ва динамиклиги, илмий-техника тараққиёти, этник ва ижтимоий жараёнлар, замонавий жамиятдаги муносабатлар каби омилларнинг музей ривожланишига таъсир кўрсатиши Қозоғистон шароити мисолида аниқланган; Қозоғистон музейларида маъмурий муносабатлар тизими музей – ҳокимлик – вазирлик фонида эканлиги ва музейлар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг самарасиз фаолияти натижасида Қозоғистонда музейлар тармоғини сифатли ривожлантириш учун турли даражадаги музейлар ва турли минтақалар ўртасида ўзаро муносабатларни яхши йўлга қўйиш механизмига эга тизим яратилиши зарурлиги асослаб берилган. Download 365 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling