А.А. Зияев
Илмий даражалар берувчи
илмий кенгаш раиси в.в.б,
архит.ф.д., профессор
А.Ф. Исмаилов
Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.ф.д. (PhD), катта илмий ходим
Б.В. Хасанов
И лмий даражалар берувчи илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, т.ф.д., профессор
КИРИШ (Фалсафа доктори (PhD)диссертацияси автореферати)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда ижтимоий ва технологик шароитларга мослашиш, фаол ривожланиш, маданий мероснинг кенг қамровлиги ва уларни оммавий тақдим этиш мамлакат маданияти ҳамда қадриятларини тарғиб этишда музейлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Ижтимоий хотиранинг асосий сақловчиси, уларни ўрганиш ва сақлаш, ривожланишининг барча босқичларини тарғиб эттишда музейлар етакчи вазифани бажармоқда. Бугунги кунда музей фаолияти тадқиқи, тарихий ахамияти, музей экспозицияларини яратиш, фонд коллекцияларини тўплаш, ривожлантириш ва амалиётга татбиқ этиш долзарб масалага айланди.
Дунёнинг йирик музейлари туризм индустриясининг асосий объектига айланиши, фаолиятининг ривожланиши, тарихий-маданий меросни тадқиқ этиш, асраб-авайлаш ва оммалаштириш масалалари музейшуносликнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Музейларнинг замон билан ҳамнафас бўлиши, модернизациялаш, фондларни рақамлаштириш, таълим ва ўқув курсларини ишлаб чиқиш, ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, мақсадли аудиторияни кенгайтириш, янги, мазмунли, кенг ва ёрқин экспозициялар яратиш ва татбиқ этиш каби масалалар олиб борилаётган илмий тадқиқотлар характерини белгилайди.
Қозоғистон музейларининг маданият, технология, ижтимоий муносабатлари ва соҳани ривожлантириш бўйича давлат даражасида муайян ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Зеро, маълум ютуқлар, янги музейларнинг пайдо бўлиши, эскиларини оптималлаштириш ва модернизация қилиш билан бирга, Қозоғистонда музей ишини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммолар мавжуд. Музейлар ва фондларнинг моддий-техник базаси, музей фондига ашёлар сотиб олиш тизимли ишларнинг йўқлиги, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш муаммоси, минтақавий даражада музейлар ташаббускорлигининг йўқлигидир. Қозоғистон музейларининг шаклланиши ва фаолият юритиш тарихини, музей ишини тартибга солиш бўйича хорижий тажрибасини ўрганиш, Қозоғистонда музей ишини ривожлантиришнинг бугунги ҳолатини тадқиқ қилиш, музейлар фаолиятининг асосий йўналишларини таҳлил қилиш ва баҳолаш, шунингдек, ушбу соҳадаги давлат сиёсати тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш масалалари муҳим аҳамият касб этмоқда.
Қозоғистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 ноябрдаги 939-сон «Қозоғистон Республикасининг маданий сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони, Қозоғистон Республикасининг 2019 йил 26 декабрдаги 288-VI ҚРҚ-сон «Тарихий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги, 2006 йил 15 декабрдаги 207-сон «Маданият тўғрисида»ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |