И лмий кенгаш ф. М. Достоевский номидаги омск давлат университети


Download 365 Kb.
bet6/25
Sana04.01.2023
Hajmi365 Kb.
#1077373
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
лотин

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Қозоғистонда музей ишини янада ривожлантириш, бу борадаги давлат маданият сиёсатини такомиллаштириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган;
музейни маданият муассасаси ва унинг ижтимоий-маданий вазифалари, музей жараёнларидаги ҳозирги тенденциялари, айрим Европа давлатлари мисолида музей ишини тартибга солишнинг замонавий хорижий амалиёти ва Қозоғистон музей тармоғининг шаклланиши ва ривожланишининг асосий тенденциялари аниқланган;
олий таълим муассасаларида тарих ва музейшунослик ихтисослик фанлари доирасида қўлланма маърузалар тайёрлашда фойдаланиш имкониятини берган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги тадқиқотда замонавий музейшунослик, шунингдек, тарих фанида эътироф этилган ёндашув ва усуллар қўлланилганлиги, музей соҳасига доир кўп турдаги адабиётлар, ижтимоий-гуманитар фанлар вакилларининг тадқиқотлари, турли характердаги манбалардан фойдаланилганлиги, Қозоғистон музейларига доир янги принципиал қоидалар ва норматив ҳужжатлар, ҳамда музейларнинг архив материаллари каби бирламчи манбаларга асосланилганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилганлиги, олинган натижаларининг ваколатли идоралар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундан иборатки, иш натижалари Қозоғистоннинг замонавий ривожланиш давридаги музей иши тарихи соҳасидаги билимларни кенгайтириши, ундан монографиялар, илмий мақолалар тайёрлашда, шунингдек, кенг китобхонлар оммаси учун даврий нашрларда чоп этишда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти назарий хулосалар ва тадқиқот натижасида олинган маълумотлардан Қозоғистондаги музей ишини янада ўрганиш ва ривожлантириш учун, асосий хулоса ва таклифлардан музей ишини ривожлантириш бўйича давлат дастурлари, концепция ва режаларини ишлаб чиқишда, шунингдек, ўқув жараёнида музейшунослик фанларини, биринчи навбатда, Қозоғистон музейшунослигининг ривожланиш тарихини ўрганишда фойдаланиш мумкин.

Download 365 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling