I лойиҳалаш учун


Курс лойиҳасининг ҳимояси –


Download 0.85 Mb.
bet8/9
Sana21.02.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1219077
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Konstruksiya ААА

Курс лойиҳасининг ҳимояси – курс лойиҳасини сифати ва уни бажаришдаги талабанинг фаоллиги, билим ва кўникмаларини баҳолашнинг ўзига хос шаклларидан бири лойиҳа ҳимоясидир. Бажарилган ишни чуқур тушуниши, таклиф этилган муҳандислик ечимларини ҳар томонлама асослаб бериш қобилиятини шакллантиришда лойиҳанинг ҳимояси муҳим ўрин тутади. Сифат кўрсатгичига қўйилган талабларга жавоб берган курс лойиҳаси маслаҳатчи-раҳбар томонидан имзоланади ва 2-3 ўқитувчидан ташкил топган ҳайъатда ҳимоя қилиши учун тавсия беради (мустақил бажарилмаган, талабларга жавоб бермаган курс лойиҳаси кафедра мажлисида кўрилиб, янги топшириқ бериш ёки умуман четлатиш масаласи кўрилиши ҳам мумкин).
Курс лойиҳасининг ҳимояси кафедра томонидан белгиланган 2-3 ўкитувчидан ташкил топган ҳайъатда, курс иши раҳбари ва гуруҳ талабалари қатнашувида ташкил қилинади.
Очиқ ҳимоя талаба томонидан бажарилган курс иши бўйича 8-10 дақиқали маъруза ва савол-жавобдан иборат бўлади. Маърузада лойиҳа муаллифи(талаба) лойиҳанинг моҳиятини ҳар томонлама ёритиши керак.
Саволларни ҳимояда қатнашаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан берилади. Гуруҳ талабаларига, шу гуруҳ аъзолари бўлган ҳар бир талаба томонидан бажарилган ишлар билан яқиндан танишишга имконият бериши билан бирга ҳимоя қилинаётган лойиҳаларга
курс иши раҳбарларининг ва ҳайъат аъзоларинг бир хил талаб билан ёндошишларига олиб келади. Курс иши 100 баллик тизимда баҳоланади. Ўрнатилган график бўйича бажарилган ва сифатли расмийлаштирилган Курс лойиҳасига- кўпи билан 40 балл, ҳимоя вақтидаги маърузаси учун 30 балл ва берилган савол-жавобларга 30 балл ажратилади. Амалий ва назарий аҳамиятга эга бўлган курс ишлар талабалар илмий жамияти танловларига, ректорнинг буйруғи билан рағбатлантирилиши ва ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тақдим этилиши мумкин.

  1. Қурилиш конструкциялари” фанидан талабалар билимини рейтинг тизими асосида баҳолаш мезони.

Курс лойиҳаси мустақил иш сифатида ажратилган вақт мобайнида талаба томонидан босқичма босқич (каферада тузилган ва факультет декани томонидан тасдиқланган жадвали бўйича махсус услубхонада маслаҳатчи ўқитувчи назоратида) мустақил амалга оширади. Биринчи босқич тўлиқ бажарилганидан сўнг, кейинги босқични бажаришга рухсат бериб борилади.
Ҳимояга чиқиш учун курс лойиҳасини бажариш бўйича амалга ошириладиган ишларнинг тури ва ҳажми 6 босқичга тақсимланади:








Курс лойиҳасини бажариш бўйича амалга ошириладиган
ишларни (ишнинг номланиши ва ҳажмини) баҳолаш

Босқичлар





Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling