I маъруза машғулотлари


Фалсафий дунёқарашнинг тарихий шакллари


Download 371.07 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/19
Sana07.05.2023
Hajmi371.07 Kb.
#1436651
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафанинг фан ва дунёқарашга доир моҳияти.

Фалсафий дунёқарашнинг тарихий шакллари инсоният тараққиётининг қонуний 
натижаси бўлиб, жамият ривожланишининг маънавий мезони сифатида намоён бўлган. 
Тараққиётнинг дастлабки босқичларида кишиларнинг табиатга, ўзларининг ижтимоий ҳаётига 
бўлган муносабати турли ривоят ва афсоналарда ўз ифодасини топган. Улар шу тариқа 
мифологик дунёқарашни шакллантирган. Ёвузлик ва эзгулик ўртасидаги курашда яхшиликнинг 
мудом тантана қилиши мифологик дунёқарашнинг гуманистик мазмунидан далолат беради. 
Хусусан, ўзбек халқи цивилизацияси жараёнида яратилган ривоят, афсона ва бошқа 
жанрлардаги оғзаки ижод намуналари миллатимиз тарихда қандай маънавий қиёфага эга 
бўлганини ҳануз кўрсатиб туради. Улар бугунги кунда жаҳон аҳлини ҳайратга солмоқда. 
Масалан, қадимий меросимиз намунаси - «Авесто»да яхшилик рамзи - Ахурамазда ва ёмонлик 
тимсоли - Ахриман ўртасидаги кураш тарихи мисолида охир-оқибатда эзгулик барибир ғалаба 
қозонади, яъни ёруғлик зулмат устидан ғалаба қилади, деган ғоя асосий ўринни эгаллайди ва 
ҳаётбахш ғоялар илгари сурилади. 
Мифологик дунёқараш қадимги замон кишиларининг ўзларига муносиб ҳаёт 
шароитларини яратиш эҳтиёжларидан келиб чиққан. Эзгулик ва ҳақиқат учун кураш 
ғояларининг ифодаси бўлган афсона ва ривоятларда миллатнинг муайян руҳий ҳолати, 
келажакка ишончи, ватанга муҳаббати, инсоний камолотга интилиши бадиий воситалар
афсонавий қаҳрамонлар тимсолида ифода этилган. Дунёқарашнинг мифологик моҳияти бугунги 
фан-техника тараққиёти, инсоннинг ақлий салоҳияти бағоят юксалиб кетган даврда жуда жўн ва 
ибтидоий бўлиб кўринади. Аммо афсона ва ривоятлар ўзининг кучли жозибаси, 
инсонпарварлик ғоялари билан ҳозирги кунда ҳам кишиларни эзгу фазилатлар руҳида 
тарбиялашнинг таъсирчан ва самарали омили бўлиб қолмоқда. 
Диний қарашлар. Муайян дунёқараш таркибида диний-илоҳий қарашлар ўзига хос 
аҳамият касб этади. Улар инсоннинг илоҳга бўлган эътиқоди билан боғлиқ бўлиб, вужудга 
келишига кўра, бошқа дунёқараш шакллари каби, муайян асосларга эга. 
Мифологик дунёқараш афсонавий кучларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлса, диний 
дунёқараш илоҳий қудратларга эътиқод қўйиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш 
шаклини инсон қалбидаги қуйидаги ҳолатлар белгилайди: 
- эмоционал-руҳий ҳолатлар; 
- иймон-эътиқод; 
- иймон-эътиқоднинг хатти-ҳаракатларда ифода этилиши. Булар айни пайтда диний 
дунёқарашнинг асосий тамойилларини ҳам ташкил қилади. Диний дунёқараш ҳар бир даврда 
муайян ижтимоий вазифаларни бажариб келган.
Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам 
муносабати, умрнинг мазмуни, ҳаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илоҳиёт, диний эътиқод 
тушунчалари билан боғлаб таҳлил қилиш ҳамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги 
кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг ҳаёт зиддиятларини 
бартараф қилиш билан боғлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол 
авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти бениҳоят улкан ва у тобора ортиб бормоқда. 

Download 371.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling