I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Download 5.64 Mb.
bet21/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Ёпилувчи ўтказмалар


Ҳар бир ҳисобот даврнинг, одатда ҳар ойнинг оҳирида, транзит счётларнинг қолдиқлари ўтказилади ва улар ёпилади. Ушбу молиявий натижалар ҳисобот счётларининг қолдиқларини даврий кўчириш (тозалаш) ёпилувчи ўтказмалар орқали амалга оширилади.
Ёпилувчи ўтказмалар икки мақсадни кўзлайди:

    1. Соф фойда ёки зарарни тақсимланмаган фойдага ўтказиш;

    2. Кейинги ҳисобот даврни бошлаш учун, ҳар бир вақтинчалик счёт бўйича нолга тенг қолдиқни қолдириш.

Бухгалтерия баланси (активлар, мажбуриятлар, ҳусусий капитал) счётлари даврий равишда ёпилмайди, шунинг учун улар доимий счётлар деб аталади. Доимий счётлар бўйича давр оҳиридаги қолдиқ кейинги даврнинг бошланғич қолдиғи сифатида ўтади. Счётни ёпиш – бу ушбу счёт бўйича қолдиқни ўтказма орқали бошқа счётга ўтказиш демак. Масалан, кредит қолдиғига эга бўлган счётнинг (даромад счёти сингари) ёпилиши мазкур счётни дебетлаб тегишли счётни кредитлаш орқали амалга оширилади. Ёпилиш жараёнида кредитли қолдиқ доимо бошқа счётни кредитига, дебетли қолдиқ эса бошқа счётнинг дебетига ўтказилади.
Ёпилувчи ўтказмалар ҳисобот даврнинг оҳири санасида ёзилади ва Бош китобга киритилади.
Барча транзит счётлар 9910 “Якуний молиявий натижа” счётига ёпилади. Ушбу счётнинг дебети ва кредити бўйича суммалар бир бири билан таққосланади ва фарқ тақсимланмаган фойда счётига ёпилади.



Дт

9910

Кт

Харажатларга оид счётлар ёпилади

Даромадга оид счётлар ёпилади

Кт 9100




Дт 9000

Кт 9400




Дт 9300

Кт 9600




Дт 9500

Кт 9720




Дт 9710

Кт 9800







Олинган соф фойда натижаси

Кўрилган зарар натижаси

Кт 8710




Дт 8710



Ёпилиш жараёни якунлангандан кейин барча транзит счётлар қолдиқлари нолга тенглаштирилади. Бундан кейин бу счётлар янги ҳисобот даврнинг даромад ва харажатларини акс эттириш учун тайёр бўлади. Балансда акс эттириладиган счётлар бўйича якуний қолдиқ кейинги давр бошланғич қолдиғига ўтказилади.

    1. Download 5.64 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling