V-МАВЗУ. ПУЛ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИ
Касса операциялари ҳисоби
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳисоби
Корпоратив пластик карталардан фойдаланиш ҳисоби
Валюта операциялари ҳисоби
Хизмат сафарлари ва уларни ҳисобга олиш
1. Касса операциялари ҳисоби
Тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:
ЎзР ВМ.нинг қарори “Онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизими қўлланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” (ЎзР АВ томонидан 23.11.2019 йилда 943-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
ЎзР Президентининг Фармони “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” (ЎзР АВ томонидан 06.09.2019 йилда 5813-сон билан рўйхатдан ўтказилган )
19-сон БҲМСнинг«Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (ЎзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 833)
Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги , 19 апрель 2010 йилдаги № ПҚ-1325
Корхонадаги ҳар қандай нақд пул айланмаси касса ҳужжатлари билан расмийлаштирилади ва 5000-«Кассадаги пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар»да акс эттирилади, бу ўринда сизда касса учун алоҳида ажратилган хона бўлиш- бўлмаслигининг аҳамияти йўқ.
Корхона кассасидаги пул маблағлари - бу активлардир, барча активлар каби улар ҳам инвентаризация қилиниши зарур. Пул маблағлариинвентаризацияси бошқа активлар инвентаризациясига нисбатан қатъийроқ тарзда ўтказилади. Касса инвентаризацияси ҳар ойда ўтказилиши керак (19-сон «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» БҲМСнинг 1.5- банди).
Касса операцияларини ким юрита олади?
Касса операцияларини юритиш кассирга юклатилиб, у билан тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилади. Агар корхонада кассир бўлмаса, унинг мажбуриятлари корхона раҳбари буйруғи асосида бошқа ходим зиммасига юклатилиши мумкин, у билан ҳам албатта тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилади.
Касса операцияларини юритиш қоидалари кассир вазифасининг директор ёки бош бухгалтер томонидан бажарилишини тақиқламайди. Аммо касса операцияларининг ички назоратини таъминлаш учун ушбу вазифани бошқа ходимга топшириш мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |