Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғрисида умумий тушунча
Корхона даромади ва харажатларининг таркиби
Ёпилувчи ўтказмалар
Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар:
БХМС № 3 “Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот” (АВ 27.08.1998 йилда № 484-сон билан рўйхатга олинган).
БХМС № 2 «АСОСИЙ ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИДАН ТУШГАН ДАРОМАДЛАР» (ЎзР АВ томонидан 1998 йил 26 августда 483-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган)
Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ (Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1999 йилдаги № 54 сон қарори)
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғрисида умумий тушунча
Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот – бухгалтерия баланси билан бир қаторда, корхонанинг асосий молиявий ҳисоботларидан биридир (АВда 24.01.2003 й. 1209 сон б-н рўй.ол. 7-илова, 2-сон шакл) У йиллик ва чорак молиявий ҳисоботи таркибига киради. Кичик бизнес субъектлари фақат бир йилда бир марта йиллик молиявий ҳисоботни топширадилар.
Ҳисоботда маълумотлар иккита давр учун, яъни жорий (ҳисобот) йил учун ва ўтган йилнинг мос даври учун акс этрилади. Мисол учун, агар биз 2019 йил учун ҳисобот тузадиган бўлсак, бу ҳисоботда 2018 йил кўрсатикичларини ҳам келтиришимиз керак. 2020 йилнинг I чораги ҳисоботи учун ўтган йилнинг мос даври – 2019 йилнинг I чораги бўлади.
Ҳар бир даврнинг кўрсаткичлари 2 та устунга ажратилган: даромадлар (фойда) ва харажатлар (зарарлар). Фақат харажатлар кўрсатиладиган сартларда даромадлар устунига «Х» белгиси қўйилган. Бу ўзига хос бир кўрсатма бўлиб хизмат қилади: ҳисоботнинг фақат «Х» белгиси бўлмаган катаклари тўлдирилиши лозим.
Ҳисобот кўрсаткичлари, яъни молиявий натижа қуйидагича шаклланади:
-
Do'stlaringiz bilan baham: |