I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Иккиёқлама ёзув шундай ёзувки, унинг натижасида ҳар бир хўжалик операциясининг суммаси ҳисобварақларда икки маротаба: бир ҳисобварақ дебетида ва айни вақтда ўзаро боғлиқ бўлган бошқа ҳисобварақ кредитида акс эттирилади. Чунки хўжалик операциялари юзага келтирадиган ўзгаришлар иккиёқлама хусусиятга эга ва ҳисобнинг икки алоҳида объектига, бинобарин, иккита ҳисобвараққа таъсир этади. Ҳар бир хўжалик операцияси икки ҳодисага олиб келади.
Чунончи, агар корхона товарлар харид қилса, бир томондан, омбордаги товарлар қолдиғи кўпайиши акс эттирилади ва бошқа томондан, албатта ушбу товарлар қандай манбалар: нақд пулга сотиб олинган, кредитга олинган ва ҳоказо ҳисобига олинганлиги кўрсатилади. Шунинг учун, хўжалик операциясини бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттириш мақсадида ўзаро боғлиқ бўлган икки ҳисобварақда битта суммани қайд этиш зарур. 1494 йилдаёқ итальян математиги Лука Пачоли иккиёқлама ёзув усулини асослаб берган. Унинг ҳисобварақлар ва ёзувлар тўғрисидаги рисоласида, ҳисобварақлар бўйича ёзувларни бир вақтнинг ўзида «бермоқ» ва «эга бўлмоқ» остида қайд этиш зарурлиги ва агар «бермоқ» ва «эга бўлмоқ»да жойлаштирилган суммалар қўшилса, якунлар бир хил чиқиши кераклиги кўрсатиб ўтилган. Хўжалик операциялари ҳисобварақларида иккиёқлама ёзув усули билан акс эттириш тартибини қуйидаги мисолларда кўриб чиқамиз. 1-мисол. Кассага банкдаги ҳисоб-китоб счётидан нақд пул – 500 000 сўм келиб тушди. Ушбу операция натижасида ҳисоб-китоб счётида пул маблағлари камайди ва кассада шу суммага кўпайди. Иккала ҳисобварақ актив ҳисобварақдир. Шунинг учун 500 000 сўм 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» ҳисобварағи дебети ва 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» ҳисобварағи кредитида ёзилади.
мисол. Таъсисчилардан бири устав капиталига улуш сифатида нархи 5 000 000 сўмлик компьютерни киритди. Ушбу операция натижасида асосий воситалар кўпаяди ва устав капитали ошади. 0150 «Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» ҳисобварағи - актив, 8330-«Пай ва қўйилмалар» ҳисобварағи - пассивдир. Шунинг учун 5 000 000 сўмни 0150-«Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси» ҳисобварағи дебети ва 8330-«Пай ва қўйилмалар» ҳисобварағи кредити бўйича ёзиш керак.
мисол. Ҳисоб-китоб счётидан материаллар етказиб берувчиларга 800 000 сўм миқдорида олдиндан ҳақ ўтказилди. Ушбу операция натижасида ҳисоб-китоб счётидаги пул маблағлари камайди ва молетказиб берувчининг корхонага қарзи (дебиторлик қарзи) кўпайди. 5110-«Ҳисоб-китобсчёти» ҳисобварағи – актив, 4310-«ТМЗ лар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи ҳам активдир. Шунинг учун 8 мингсўм 4310-«ТМЗлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи дебетига ва 5110 -«Ҳисоб-китобсчёти» ҳисобварағи кредитига ёзилади.
мисол. Мол етказиб берувчидан 800 000 сўмлик материаллар олинди. Демак, омбордаги материаллар кўпаяди ва мол етказиб берувчиларнинг қарзи камаяди. 1010 - «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи омбордаги мавжуд материалларни ҳисобга олади ва актив ҳисобланади. 4310 -«ТМЗлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи ҳам активдир. Шунинг учун 800 000 cўм 1010 - «Хом ашё ва материаллар» ҳисобварағи дебети ва 4310 - «ТМЗлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи кредитига ёзилади.
Келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, хўжалик операцияларини иккиёқлама ёзув усули билан акс эттириш натижасида муайян ҳисобварақлар ўртасида ўзаро мантиқий боғлиқлик юзага келади, у ҳисобварақлар корреспонденцияси (контировкаси) ёки бухгалтерия ўтказмаси деб аталади. Бухгалтерия ўтказмалари оддий ва мураккаб бўлади. Икки ҳисобвараққа таъсир этадиган ёзувлар оддий (юқорида келтирилган мисолларга қаранг), уч ва ундан ортиқ ҳисобвараққа дахлдорлари мураккаб ўтказмалар дейилади. мисол. Ҳисоб-китоб счётидан банкка қисқа муддатли кредитни тўлаш учун – 2 000 000 сўм; корхона кассасига – 1 500 000 сўм пул ўтказилди. Жами 3 500 000 сўм. Берилган операциялар бўйича бухгалтер қуйидаги ўтказмаларни амалга оширади:
Ушбу операция натижасида ҳисоб-китоб счётида пул маблағлари камаяди, кассада эса кўпаяди, айни вақтда корхонанинг ссуда бўйича банкдан қарзи камаяди. Иккиёқлама ёзув усули катта назорат аҳамиятига эга, чунки битта хўжалик операцияси тенг суммада икки маротаба – бир ҳисобварақнинг дебети ва бошқа ҳисобварақнинг кредити бўйича акс эттирилади. Шунинг учун мазкур операция бўйича суммалар тафовути юзага келиб қолса, йўл қўйилган хато аниқланади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling