I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Хўжалик операцияларининг бухгалтерия балансига таъсири


Download 5.64 Mb.
bet15/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Хўжалик операцияларининг бухгалтерия балансига таъсири


Корхоналарда ҳар куни турли хўжалик операциялари содир этилади ва уларнинг фаолияти ана шу операциялардан шаклланади. Омборга материаллар келиб тушади, кейин улар ишлаб чиқаришга топширилади. Ишлаб чиқаришда улардан маҳсулот тайёрланади ва харидорларга сотилади. Олинган пул маблағлари ҳисобига корхона материалларнинг янги партияларини харид қилади, ўз ходимларига иш ҳақи тўлайди, харид қилинган материаллардан янгидан маҳсулот яратилади ва харидорларга сотилади, шу тариқа ишлаб чиқариш фаолияти цикли доимо такрорланади.
Ҳар бир хўжалик операцияси мол-мулк ёки унинг манбалари таркибида ўзгаришга олиб келади ёки бир вақтнинг ўзида мол-мулкнинг таркиби ҳам, мол-мулкни шакллантириш манбалари таркиби ҳам ўзгаради. Бунда балансли умумлаштириш усулини қўллаш актив якунларининг баланс пассиви якунлари билан тенглиги сақланишини таъминлайди.
Бухгалтерия балансига таъсири бўйича барча хўжалик операцияларини тўртта турга бўлиш мумкин.
Буни мисолда кўриб чиқамиз. Айтайлик, ҳисобот даврининг бошланишида корхона баланси (қисқартирилган) қуйидаги мазмунда эди.

Актив

Пассив

Мулкнинг таркиби

сўм

Мулкнинг манбаси

сўм

Асосий воситалар

100 000

Устав капитали

120 000

Материаллар

42 400

Тақсимланмаган фойда

30 000

Касса

100

Мол етказиб берувчиларга қарз

15 200

Ҳисоб-китоб счёти(расчётный счёт)

35 500

Бюджетга қарздорлик

12 800


Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling