I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- II. Мажбуриятлар
- Жорий мажбуриятлар
- II бўлим бўйича жами
- МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ, ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАЛАРИ
- Хўжалик операцияларининг бухгалтерия балансига таъсири Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар
- Бухгалтерия
МАВЗУ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲИСОБВАРАҚЛАРИ, ИККИЁҚЛАМА ЁЗУВ ВА БУХГАЛТЕРИЯ ЎТКАЗМАЛАРИ Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва уларнинг тузилиши Ҳисобварақлардаги иккиёқлама ёзув ва бухгалтерия ўтказмаси Хўжалик операцияларининг бухгалтерия балансига таъсири Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий хужжатлар: 21-сонли БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома» (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари ва уларнинг тузилишиБухгалтерия балансида мол-мулкнинг ва уни шакллантириш манбаларининг таркиби даврий равишда акс эттирилади, яъни баланс ой ёки чоракда бир марта тузилади. Лекин ҳисобда фақат даврий маълумотлар билан чекланиб бўлмайди, чунки бухгалтерия ҳисоби ялпи ва узлуксиз бўлиши керак. Бундай ҳар кунги ва узлуксиз ҳисоб бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида амалга оширилади. Ҳисобварақлар мол-мулк, уни шакллантириш манбалари ва хўжалик операцияларининг жорий ҳисобини юритиш учун мўлжалланган. Агар балансни фотосурат, яъни бир зумдаги фотоаппарат тасвирига қиёслаш мумкин бўлса, ҳисобварақларни видеокассета ёки видеокамерада суратга олишга қиёслаш мумкин. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари – мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши, уни шакллантириш манбалари ва бир турдаги операциялар бўйича жорий акс эттириш, гуруҳлаш ва тезкор назорат қилиш усулидир. Ҳисобварақлар мол-мулкнинг ёки мол-мулк манбаларининг ҳар бир тури учун ҳамда бир турдаги хўжалик операцияларини акс эттириш учун очилади ва юритилади. Корхоналарда қўлланилиши керак бўлган ҳисобварақларнинг рўйхати қонунчилик томонидан Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режасида тартибга солинади. Масалан, асосий воситаларнинг ҳаракати билан боғлиқ бўлган барча операциялар 0110-0199-«Асосий воситалар» ҳисобварақларида, материаллар кирим-чиқими 1010-1090-«Материаллар» ҳисобварақларида, кассада нақд пуллар ҳapaкати 5010-5020- «Kacca» ҳисобварақларида юритилади ва ҳоказо. Ташқи кўриниши бўйича ҳисобварақлар икки қисмдан иборат бўлган жадвални билдиради. Ҳисобварақнинг номи жадвалнинг юқори қисмида ёзилади. Ушбу жадвалда ҳисобварақнинг чап қисми «дебет» (лотинча debet — қарздор), ҳисобварақнинг ўнг қисми «кредит» (лотинча credit — ишонади) деб аталади. Пайдо бўлишининг дастлабки пайтида ҳисобварақлар қарзларни, яъни дебитор ва кредитор қарзларни ҳисобга олиш учун ишлатилган. Бухгалтерия ҳисобининг ривожланиши билан ҳисобварақларда нафақат қарзлар, балки мол-мулк ва унинг манбаларининг барча турлари ҳам ҳисобга олина бошланди, лекин ҳисобварақнинг чап томони «дебет», ўнг томони эса «кредит» деб аталиши рамзий равишда сақланиб қолди. Ҳисобварақларда мол-мулкнинг ва унинг манбаларининг ҳисобот йили боши ва охиридаги ҳолати акс эттирилади. Ушбу маълумотлар қолдиқ ёки «сальдо» деб аталади. Дебет ва кредитда мол-мулк ёки унинг манбалари таркибидаги кўпайишлар ёки камайишлар акс эттирилади. Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларининг аҳамияти шундан иборатки, улар бухгалтерия ҳисобининг асосий услубларидан бири ҳисобланиб, иқтисодий жиҳатдан бир турдаги объектлар бўйича хўжалик операцияларининг тизимга солиниши ва жорий акс эттирилишини таъминлайди ва бошқарувни такомиллаштириш ҳамда моддий воситалар ва пул маблағларининг сақланишини таъминлаш мақсадида тезкор ахборот олиш учун ишлатилади. Ҳисоб элементлари туркумланишига мувофиқ бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари доимий (бухгалтерия баланси ҳисобварақлари) ва вақтинчалик (молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ҳисобварақлари) ҳисобварақларга ажратилади. Вақтинчалик ҳисобварақлар шунингдек транзит ҳисобварақлар деб аталади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling