I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Бухгалтерия баланси тўғрисида умумий тушунча


Download 5.64 Mb.
bet8/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Бухгалтерия баланси тўғрисида умумий тушунча


Бухгалтерия баланси – пул баҳосида ифодаланган ва муайян санага тузилган, мол-мулкни унинг таркиби ва жойлаштирилиши ҳамда уни шакллантириш манбалари бўйича иқтисодий гуруҳлаштириш ва умумлаштириш усулидир.
Бухгалтерия баланси (АВда 24.01.2003 й.№ 1209 рўй.олинган Илова №1) ҳисобот кунига корхона мулкининг таркиби (активда) ва унинг шаклланиш манбаларини (пассивда) кўрсатади.
Баланс ўз тузилишига кўра икки томонли жадвалдан иборат. Мол-мулкнинг таркиби ва жойлаштирилиши келтириладиган чап қисм «актив» деб номланади, ўнг қисм мол-мулкни шакллантириш манбаларини акс эттиради ва
«пассив» дейилади. Демак, баланснинг чап ва ўнг қисмларида бир нарса, яъни корхонанинг мол-мулки, аммо турли гуруҳланишларда акс эттирилади. Мол-мулкнинг ҳар бир тури корхонага бирор-бир манба ҳисобига келиб тушади. Шунинг учун активнинг умумий суммаси пассивнинг умумий суммасига тенг бўлиши керак (баланс валютаси). Баланс (французчадан balance – тарози) тенглик, мувозанат аломатини англатади.
Баланс умумлаштируви объектларни акс эттиришнинг иккиёқлама хусусияти билан тавсифланади, унинг маъноси шундан иборатки, объектлар балансда икки маротаба кўрсатилади ва икки жиҳатдан кўриб чиқилади.
Балансни корхона молиявий ҳолатининг бир зумлик сурати билан таққослаш мумкин.
Бухгалтерия баланси корхонанинг ҳисобот даври учун молиявий аҳволи тўғрисидаги ахборотнинг энг муҳим манбаи ҳисобланади. Унинг ёрдамида мол-мулкнинг таркиби ва тузилиши, корхонанинг фойдалилиги ва унинг ликвидлилиги, айланма маблағларининг айланувчанлиги, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолати ва динамикаси аниқланади. Манфаатдор фойдаланувчилар бухгалтерия баланси ахборотини ўрганиб, корхона нималарга эгалик қилишидан, унинг салоҳияти қандайлигидан ва мулкдорлардан олинган мол-мулкдан фойдаланиш қай даражада эканлигидан хабардор бўладилар.
Бухгалтерия балансидан корхонанинг тўлов қобилияти, яъни у ўзининг жорий (ликвид) маблағлари билан мажбуриятларни қоплай олиши ёки унга молиявий қийинчиликлар хавф солаётгани аниқланади.
Баланс тенглигини қуйидаги тенглама кўринишида тасаввур этиш мумкин:


Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling