I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Молиявий ҳисоботлар кимларга тақдим этилиши шарт?
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий ҳисобот қайси муддатларда тақдим этилади
Молиявий ҳисоботлар кимларга тақдим этилиши шарт?«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасига мувофиқ молиявий ҳисоботлар тақдим этилади: давлат солиқ хизмати органларига; таъсис ҳужжатларига мувофиқ мулкдорларга; давлат статистика органларига; қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа органларга. Молиявий ҳисобот қайси муддатларда тақдим этилади?«Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низом (АВда 03.07.2000 й. № 942 рўй.) га мувофиқ: Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун умумлаштирилган чораклик ва йиллик ҳисоботларни тақдим этишнинг қуйидаги муддатлари белгиланади: чораклик ҳисоботлар учун ҳисобот чораги тугагандан сўнг 40 (қирқ) кун мобайнида; йиллик ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай. Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддати ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай белгиланади. Юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни молия органларига йилда бир марта ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар. Хўжалик юритувчи субъектлар (мазкур Низомнинг 1 — 3 бандларида кўрсатилган субъектлардан ташқари) чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қуйидаги муддатларда тақдим этадилар: чораклик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 25-кунига қадар; йиллик молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай. Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат йиллик молиявий ҳисоботни ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадилар. Молиявий ҳисобот шаклларида барча реквизитлар ва кўзда тутилган кўрсаткичлар тўлдирилиши лозим. Агар корхонада тегишли кўрсаткич мавжуд бўлмаганлиги сабабли бирор-бир сарт ёки устун тўлдирилмайдиган бўлса, у ерга чизиқча қўйиш керак. Сонлар билан ифодаланган кўрсаткичларнинг барчаси минг сўмда ёзилади ва одатда яхлитланади (бутун сонга келтирилади). Молиявий ҳисоботда тозалашлар ва ўчириб тузатишлар бўлиши мумкин эмас. Бош корхонанинг барча алоҳида балансга чиқарилмаган ажратилган корхоналари фаолияти бўйича кўрсатикичлар бош корхонанинг молиявий ҳисоботига киритилади. Ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари Молия Вазирининг буйруғи билан тасдиқланган (АВда 24.01.2003 й. № 1209 б-н рўй. олинган). 2015 йига қадар солиқ тўловчилар қай тарзда ҳисобот тақдим этишни ўз хоҳишларига қараб танлашлари мумкин эди – шахсан олиб бориб бериш, почта орқали буюртма хат билан ёки Интернет тармоғи орқали электрон ҳужжат тарзида. Бироқ, 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб барча тадбиркордик субъектлари солиқ ҳисоботларини фақат электрон ҳужжат тарзида тақдим этишлари лозим. Молиявий ҳисобот солиқ ҳисоботлари билан одатда бир пайтда тақдим этилишини инобатга олсак, ҳисоботларни электрон ҳужжат тарзида топшириш тартиби иккала ҳисобот учун ҳам тадбиқ этилади. Электрон ҳисобот топшириш тартиби махсус Низомда белгиланган (АВда 12.07.2016 й. №2808 б-н рўй.олинган). Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш, - мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима сабаб бўлади. (Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 175-1-моддаси) Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling