I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Бош бухгалтерни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишнинг ўзига хос жиҳатлари


Download 5.64 Mb.
bet3/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Бош бухгалтерни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатишнинг ўзига хос жиҳатлари
Бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг лавозим йўриқномасида белгиланади.
Муомалага лаёқатсиз ёки лаёқати чекланган ёхуд қасддан қилинган жиноят учун судланганлиги сўндирилмаган ёки олиб ташланмаган шахс бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари бўла олмайди.
Бош бухгалтернинг олий маълумотли бўлишига доир талаб оммавий манфаат касб этувчи, ҳар йили мажбурий аудитдан ўтадиган йирик корхоналар ва ташкилотлар учунгина қонунан белгиланган. Уларга қуйидагилар киради:



  • акциядорлик жамиятлари;

  • активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан кўп бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар;

  • банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;

  • суғурта ташкилотлари;

  • инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;

  • манбалари юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари бўлмиш ҳайрия фондлари ва бошқа ижтимоий фондлар;

  • маблағларининг ҳосил бўлиш манбалари қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юридик ва жисмоний шахслар томонидан қилинадиган мажбурий ажратмалар бўлмиш бюджетдан ташқари фондлар

  • устав фондида давлатга тегишли улуш бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;

  • фонд ва товар биржалари.

Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарларига қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.


Бош бухгалтернинг иш стажига оид талаблар юқорида санаб ўтилган корхона ва ташкилотларгагина татбиқ этилади ва унинг ихтисослигига (иқтисодчи ёки иқтисодчи эмаслигига) боғлиқ бўлади:

  • бош бухгалтерликка номзод олий иқтисодий маълумотга эга бўлган тақдирда - охирги 5 календарь йилдан камида 3 йил бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш;

  • бош бухгалтерликка номзод ноиқтисодий олий маълумотга эга бўлган тақдирда эса - охирги ўн календарь йилдан камида етти йили бухгалтерия ҳисобини юритиш ёки молиявий ҳисоботни тузиш ёхуд аудиторлик фаолияти билан боғлиқ иш стажига эга бўлиш.

Олий маълумот ва иш стажига доир талаблар оммавий манфаат касб этувчи корхоналарда бухгалтерия ҳисобини юритиш шартнома асосида амалга ошириладиган ихтисослаштирилган ташкилотлар (аудиторлик ёки консалтинг) ходимларига ҳам татбиқ этилади.


Санаб ўтилганлардан ташқари, айрим ташкилотлар бош бухгалтер лавозимига номзодларга нисбатан алоҳида талабларни қўядилар.
Масалан, банкнинг бухгалтерия хизмати раҳбари олий махсус маълумот ва ушбу мутахассислик бўйича иш стажидан ташқари халқаро стандартлар бўйича бухгалтерия ҳисоби курсларини муваффақиятли тугатганликни тасдиқловчи Марказий банкнинг махсус сертификатига эга бўлиши керак.
Суғурта ташкилотининг бош бухгалтери қуйидаги малака талабларига мос келиши лозим:

    • Ўзбекистон олий таълим муассасаларида олинган олий (бухгалтерлик, молиявий, иқтисодий) маълумотга ёки хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистондаги олий маълумотга эквивалент деб тан олинган олий маълумотга эга бўлиши;

    • суғурта фаолияти соҳасидаги билимларга эга бўлиши;

    • бухгалтер сифатида 4 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши, шундан суғурта соҳасида 2 йилдан кам бўлмаган иш стажига эга бўлиши.

  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling