I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг услубий томонлари Молиявий ҳисобот элементлари


Download 5.64 Mb.
bet4/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг услубий томонлари Молиявий ҳисобот элементлари


Молиявий ҳисоботнинг 5 та асосий элементи мавжуд: активлар, мажбуриятлар, капитал, даромадлар ва харажатлар. Активлар — корхона томонидан назорат қилинадиган, аввал содир этилган бирор-бир ҳаракатлар натижасида олинган ресурслар бўлиб, улардан корхона иқтисодий фойда олиши кутилади. Фойданинг ўзи турлича бўлиши мумкин ва
аниқ активга боғлиқ бўлади.
Бундай ресурс актив сифатида тан олиниши учун бир вақтнинг ўзида иккита мезонга жавоб бериши керак: у пул ифодасида ўлчаниши ва фойда олиш эҳтимоли юқори бўлиши лозим.
Барча активлар иккита асосий гуруҳга бўлинади: жорий ва узоқ муддатли активлар.


Активларни узоқ муддатли ёки жорий активлар сифатида туркумлашда активларнинг хусусияти эмас корхонанинг шу активга нисбатан мақсади муҳим, яъни корхонанинг мақсади ушбу активдан узоқ муддат (1
йилдан кўп) фойдаланиш бўлсагина ушбу актив узоқ муддатли активлар сифатида туркумланади

Ҳисобда корхонадаги барча активлар бирор-бир манбалардан пайдо бўлган. Активларнинг пайдо бўлиш манбалари пассивлар деб номланади. Улар иккита асосий турга – мажбуриятлар ва хусусий капиталга бўлинади.


Мажбуриятлар — бу бошқа шахсларнинг белгиланган муддатдан кечикмай муайян амалларни бажаришни корхонадан талаб қилиш ҳуқуқидир, хусусан мажбуриятларнинг сўндирилиши ресурсларнинг корхонадан чиқиб кетишига олиб келади. Масалан, агар етказиб берувчи бизга товар юклаб жўнатган бўлиб, бироқ ҳали бу товар учун ҳақ олмаган бўлса, у ҳақ тўлашни талаб қилишга тўлиқ ҳақлидир. Корхона ходимлари улар ишлаган давр якунланишига қараб иш ҳақи тўлашни талаб қилишга ҳақли бўладилар.
Барча мажбуриятларни активлар сингари икки гуруҳга – узоқ муддатли ва жорий мажбуриятларга ажратиш мумкин. Хусусий капитал – бу муассислар корхона активларининг қайси қисмига даъвогарлик қилишлари ҳақидаги ахборотдир. Активларда мажбуриятлар ва хусусий капиталдан бошқа манбалар бўлмаганлиги боис қуйидаги тенглик
ўринли бўлади:





Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling