I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Материалларни инвентаризация қилиш


Download 5.64 Mb.
bet79/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Материалларни инвентаризация қилиш


Инвентарлашни ўтказиш тартиби 19-сонли БХМС «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (ЎзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.
Мазкур стандарт корхоналарни даврий равишда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентарлаб туришга мажбур этади.
Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш мажбурийдир:

  • мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек давлат тасарруфидан чиқарилганда;

  • йиллик бухгалтерия ҳисоботини тузиш олдидан;

  • асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;

  • моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);

  • ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда – мазкур факт аниқланиши билан дарҳол;

  • табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда – улар тугаши билан дарҳол;

  • корхона тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан.

Инвентарлашнинг асосий мақсади товар-моддий бойликларнинг натура ёки қиймат ифодасидаги ҳақиқий мавжудлигини аниқлашдир. Инвентарлаш жараёнида қуйидагилар текширилади:

  • моддий бойликларнинг сақланиши;

  • уларнинг тўғри сақланиши, сарфланиши, тортиш ва ўлчаш асбоблари ҳолати;

  • товар-моддий бойликлар ҳаракатини ҳисобга олиш тартиби.

Текшириш ҳажми бўйича ялпи ва танлаб инвентарлаш, ўтказиш вақти бўйича режадаги ва тўсатдан инвентарлаш фарқланади. Корхона раҳбари ва бош бухгалтер инвентарлашни ташкиллаштиради ва уни ўтказиш устидан назорат олиб борадилар. Инвентарлаш ишларини корхона раҳбари томонидан тайинланган дахлдор ходимлардан ташкил этилган комиссия бажаради. Инвентарлаш пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан шу ҳақда маълумотларни инвентарлаш рўйхатига қайд этиш орқали аниқланади. Инвентарлаш моддий жавобгар шахс иштирокида ўтказилади, у мазкур рўйхатга имзо чекади. Инвентарлаш натижасида аниқланган барча тафовут ҳоллари (ортиқча ёки камомадлар, шикастланиш ва бузилишлар) солиштириш қайдномасида расмийлаштирилади ва ҳақиқий таннархи бўйича баҳоланади. Улар синчиклаб таҳлил қилиниши, уларга доир бундай ҳолларнинг келгусида такрорланиши олдини оладиган қарорлар қабул қилиниши керак.Инвентарлаш натижасида моддий бойликларнинг камомади ва ортиқчасининг аниқланиши «Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш тартиби тўғрисида»ги низомга (ЎзР АВ томонидан 06.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.
Инвентарлаш жараёнида аниқланган ҳисобга олинмаган товар-материал захиралари ортиқча чиқиш аниқланган санадаги айнан шунга ўхшаш товар-материал захираларининг бозор қиймати бўйича баҳоланади (ортиқча чиқиш сабаблари ва айбдор шахслар кейинчалик аниқланади) ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

Д-т Товар-моддий захираларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000-2900); К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар»


Инвентаризация жараёнида аниқланган товар-моддий захиралар бўйича даромад суммасига умумий белгиланган тартибда солиқ солинади.
Инвентарлаш жараёнида аниқланган ТМЗнинг камомади қуйидаги ёзув билан акс эттирилади: Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»
К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» ёки ТМЗни ҳисобга олувчи бошқа ҳисобварағлар.
Табиий йўқотишлар меъёри чегарасидаги ёки табиий офатлардан келиб чиққан камомадлар, шунингдек айбдор шахслар аниқланмаган ҳолларда улар харажатларга қуйидагича ҳисобдан чиқарилади:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» ёки 9430-«Бошқа операцион харажатлар» К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар».
Моддий жавобгар шахслар айби билан келиб чиққан камомадлар қуйидаги ёзув билан ҳисобдан чиқарилади: Д-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар». Моддий жавобгар шахслардан ундирилганда қуйидаги ёзув қайд этилади:
Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» К-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи».
Корхона айбдор шахслардан камомадни таннарх бўйича эмас, бозор нархи бўйича ушлаб қолиши мумкин.


Мисол. Омборчи айби билан материаллар камомади аниқланди. Материалларнинг ҳақиқий қиймати 100 минг.сўм, бозор қиймати эса - 150 минг.сўм.
Бухгалтерия ҳисобида ёзув қуйидагича бўлади:

  • камомад суммасига:

Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 100 минг.сўм К-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 100 минг.сўм

  • омборчидан ушлаб қолиниши лозим бўлган суммага:

Д-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» - 150 минг.сўм
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 100 минг.сўм К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар» - 50 минг.сўм.

  • айбдор шахслардан ундирилганда:

Д-т 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» ёки камомад иш ҳақидан ушлаб қолинган тақдирда 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 150 минг.сўм
К-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» - 150 минг.сўм.
Камомаднинг аниқ айбдори топилмаган ёки моддий жавобгар шахслардан ундириб олиш имкони бўлмаган ҳолларда, кам чиққан товар-моддий захираларнинг камомадидан кўрилган зарар молиявий натижаларга олиб борилади ва бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар»
К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар».
4-сонли БХМСга мувофиқ ТМЗ қайта баҳоланганда қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

  • ТМЗ қиймати пасайиши суммасига:

Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар»
К-т Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварағлар (1010-1090);

  • ТМЗ қиймати ошиши суммасига:

Д-т Материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварағлар (1010-1090) К-т 9390-«Бошқа операцион даромадлар».

  1. Download 5.64 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling