I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Масала. Материаллар ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet81/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Масала. Материаллар ҳисоби


«Шарк юлдузи» МЧЖ-2017 йилда ташкил топган. Корхона – ҚҚС солиғи тўловчиси. 2020 йилнинг январ ойида корхона қуйидаги хўжалик операцияларини амалга оширди.
Талаб этилади: Январ ойида бўлиб ўтган операциялар бўйича керакли ҳисоб-китобларни амалга оширинг ва тегишли бухгалтерия ўтказмаларини беринг.



Операциялар мазмуни

Сумма

Дебет

Кредит

1

Мол етказиб берувчи корхонадан материаллар келди:

7 000 000


1 050 000
8 050 000







2

Мол етказиб берувчига материаллар учун тўлов 100% тўланди

8 050 000







3

Транспорт корхонасининг материалларни ташиш бўйича кўрсатилган хизмати учун ҳисобварақ-фактура олинди

  • ҚҚСсиз нархи

  • ҚҚС 15%

  • ЖАМИ:

500 000
75 000
575 000







4

Материалларни юклаш тушириш учун юк ортувчи ходимларга иш
хақи ҳисобланди

300 000








5

Юк ортувчи ходимларнинг иш ҳакидан ижтимоий солиқ ҳисобланди -
12%

36 000







6

Материаллар ишлаб чиқаришга берилди

1 500 000







7

Канцтоварлар маъмуриятга ишлатишга берилди

400 000







8

Маҳсулотларни етказиб бериш (доставка)да фойдаланиладиган
автомобилларга ёқилғи сарфланди

200 000








9

Инвентарь ва хўжалик жихозлари фойдаланишга берилди:

  • маъмурият учун офис буюмлари

  • ишлаб чиқаришдаги ходимлар учун махсус кийимлар Жами

250 000


700 000
950 000







10

Фойдаланишга берилган инвентарь ва хўжалик жихозлари балансдан
ташқари счетларда акс эттирилди

950 000








11

Омбор инвентаризацияси натижасида қуйидагилар аниқланди :

  • эхтиёт қисмларнинг ортиқчаси

  • ёқилғининг камомади

74 000
350 000









12

Табиий камайиш меъёри миқдоридаги ёқилғи камомади харажатларга
ҳисобдан чиқарилди

50 000








13

Табиий камайиш меъёри миқдоридан ошадиган ёқилғининг камомади (моддий жавобгар шахс айби билан) ҳисобдан чиқарилди

300 000







14

Моддий жавобгар ходимнинг иш ҳақидан камомад ушлаб қолинди

300 000








15

Материалларнинг бир қисми сотилди: а)ҳакикий қиймати (таннархи) б)сотиш нархи ҚҚС сиз
в) ҚҚС 15%
г) сотишдан якуний натижа акс эттирилди

487 000


600 000
90 000
...







16

Ҳисоб-китоб счетига ҳаридордан материал учун пул тушди

...







17

Асосий ишлаб чиқаришдан фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндилар
олиниб омборга кирим қилинди

200 000








18

ТМЗлар хариди учун ходимга нақд пул берилди

400 000







19

Омборга ходим томонидан харид қилиб олиб келинган материаллар
кирим қилинди

400 000







20

Инвентар ва хўжалик жихозлари фойдаланишдан ҳисобдан чиқарилди

550 000










      1. МАВЗУ. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ҲИСОБИ





  1. Асосий воситалар тушунчаси ва уларни баҳолаш

  2. Асосий воситаларнинг келиб тушиши ҳисоби

  3. Асосий воситаларнинг эскириши (амортизация) ҳисоби

  4. Асосий воситаларни қайта баҳолаш ҳисоби

  5. Асосий воситаларнинг таъмирланиши ҳисоби

  6. Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши ҳисоби

  7. Асосий воситалар ижараси ҳисоби



Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар:

  1. 5-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Асосий воситалар» (ЎзР АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  2. «Асосий воситаларни ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра қайта баҳолаш тартиби тўғрисида»ги низом (ЎзР АВ томонидан 04.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  3. «Асосий воситаларни балансдан ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисида»ги Низом (ЎзР АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  4. 6-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Ижара ҳисоби» (ЎзР АВ томонидан 24.04.2009 йилда 1946-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  5. Бухгалтерия ҳисобида ижара операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР АВ томонидан 01.06.2009 йилда 1961-сон билан рўйхатдан ўтказилган)

  6. 21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси” (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  7. 19-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш»



  1. Асосий воситалар тушунчаси ва уларни баҳолаш


Асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар.
5-сонли БҲМС «Асосий воситалар» (ЎзР АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган)да асосий воситаларга ана шундай таъриф берилган. Мазкур стандарт мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлган асосий воситалар ҳисоби тартиби ва услубиятини белгилайди.
Асосий воситалар таркибига бир йилдан кўпроқ муддатда хизмат қиладиган ёки хизмат муддатидан қатъи назар ҳар бир бирлиги (тўплами)нинг қиймати Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақининг эллик баравари миқдоридан кўп бўлган (сотиб олиш пайтига) активлар киради. Корхона раҳбари ҳисобот даври учун буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун уларнинг пастроқ қийматини, буни ҳисоб сиёсатида акс эттирган ҳолда белгилаш ҳуқуқига эга.
Ўзининг натурал-ашёвий таркиби бўйича асосий воситалар қуйидаги ҳисобварағлар бўйича ҳисобга олинади: 0110 - Ер;
0111 - Ерни ободонлаштириш;
0112 - Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинадиган асосий воситаларни ободонлаштириш; 0120 - Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар;
0130 - Машина ва асбоб-ускуналар; 0140 - Мебель ва офис жиҳозлари;
0150 - Компьютер жиҳозлари ва ҳисоблаш техникаси; 0160 - Транспорт воситалари;
0170 - Ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар; 0180 - Кўп йиллик ўсимликлар;
0190 - Бошқа асосий воситалар;
0199 - Консервация қилинган асосий воситалар.
Ҳисобга олиш ва ҳисоботда асосий воситалар объекти бошланғич қиймат, қолдиқ қиймат, тиклаш ва тугатиш қиймати бўйича акс эттирилади.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:

  • активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;

  • асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;

  • божхона божлари ва йиғимлари;

  • асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);

  • асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;

  • асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;

  • асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;

  • асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;

  • активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган капитал ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Қурилиш даврида қурилиш учун олинган узоқ муддатли кредит бўйича ҳисобланган фоизлар барпо этилган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилади.
Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.
Корхона томонидан текинга (ҳадя шартномаси бўйича) олинган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб олиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган санадаги уларнинг жорий қиймати тан олинади. Бухгалтерия ҳисобига қабул қилинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ўзгартиришга асосий воситаларнинг тегишли объектлари қуриб битказилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган, техник қайта қуроллантирилган, қисман тугатилган ва улар қайта баҳоланган ҳолатларда рухсат
этилади.
Мисол. Босмахона мол етказиб берувчидан 5000 минг.сўмга босма ускунасини сотиб олган, транспорт харажатлари
- 40 минг.сўмни, ўрнатиш ва монтаж ишлари - 100 минг.сўмни, ускунани ўрнатиш жараёнида шикастланган деворни таъмирлаш ишлари - 30 минг.сўмни ташкил этган. Ускунанинг бошланғич қиймати 5 000 + 40 + 100 = 5 140 сўмни ташкил этади. Ўрнатиш жараёнида шикастланган деворни таъмирлаш харажатлари бошланғич қийматга киритилмайди ва жорий харажатларга ўтказилади.
Бошланғич қийматини ўзгартиришга асосий воситаларнинг тегишли объектлари қуриб битказилган, қўшимча жиҳозланган, реконструкция қилинган, замонавийлаштирилган, харажатлар активдан кутилаётган фойдани оширса ва ундан фойдаланиш натижасида иқтисодий нафни оширишга имкон берган ҳолатларда рухсат этилади. Асосий воситаларни харид қилиш, ўрнатиш, замонавийлаштириш, реконструкциялаш бўйича харажатларни уларнинг бошланғич қийматига ўтказиш капиталлаштириш деб аталади. Асосий воситаларнинг ишлаш қобилиятини тиклаш бўйича жорий ва капитал таъмирлашга оид ҳар қандай бошқа харажатлар жорий харажатлар сифатида кўрилиши ва капиталлаштирилмаслиги лозим. Асосий воситалар фойдаланиш давомида эскириб боради, натижада уларнинг бошланғич қиймати камаяди.
Объектларнинг ўз физик ва техник-иқтисодий хусусиятларини йўқотишининг пулдаги ифодаси асосий воситалар эскириши (амортизацияси) деб аталади. Эскириш алоҳида ҳисобга олинади.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling