I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- мисол. Фойдаланишга яроқсиз бўлганда асосий воситаларни ҳисобдан чиқариш. Яроқсиз бўлиб қолган ускуна ҳисобдан чиқарилмоқда. Унинг бошланғич қиймати – 1 200 000 сўмни, эскириш суммаси – 1 000 000 сўмни ташкил қилган. Ускунани қисмларга ажратгани учун 6 000 сўм тўланди, 10000 сўмлик яроқли эҳтиёт қисмлар омборга қабул қилинди. Берилган объект бўйича 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти кредитида 5000 сўмлик қайта баҳолаш суммаси акс эттирилди, зарар 191000 сўмни ташкил қилди.
Бухгалтерия ҳисобида ёзув қуйидагича бўлади: асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 200 000 сўм К-т 0130-«Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счёт»– 1 200 000 сўм; асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда: Д-т 0230 «Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счёт»– 1 000 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 000 000 сўм; тугатиш бўйича харажатлар суммасига: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 6 000 сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 6 000 сўм; олинган тармоқ, деталлар, ашёлар, рангли ва қимматбаҳо металлар қийматини ҳисобга қабул қилиш: Д-т 1000 “Материалларни ҳисобга олувчи счётлар– 10 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 10 000 сўм; заҳира капиталини ҳисобга олувчи счётлардаги мазкур асосий воситалар объектини қайта баҳолаш натижалари (қолдиқ) суммасига: Д-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 5 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 5 000 сўм; асосий воситаларнинг тугатилишидан зарар суммасига: Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 191 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 191000 сўм. Зарар бошланғич қиймат билан ҳисобдан чиқариш харажатлари суммаси, яъни 9210-счётнинг дебети билан эскириш ва олинган даромад суммаси, яъни 9210-счётнинг кредити ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади (1200000 + 6000) - (1000000+10000+5000) = 191000 сўм. Асосий воситаларнинг ушбу объекти хўжалик юритувчи субъект томонидан уч йилдан кам муддатда ишлатилган тақдирда, бу зарар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ўтказилади ваЎзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддаси 24-бандига мувофиқ солиқ солиш базасига киритилади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling