I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- - мисол. Асосий воситаларнинг камомади ва ўғирланиши.
- мисол. Асосий воситаларни сотиш.
Дастгоҳ сотилган, бошланғич қиймати – 1 200 000сўм, эскириш суммаси – 300 000 сўм, қолдиқ қиймати – 900 000 сўм, шартнома нархи – 2 000 000 сўм. Ушбу объект бўйича 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счётининг кредитида 200 000 сўм қайта баҳолаш суммаси акс эттирилган. Бухгалтерия ҳисобида қуйидагича ёзилади: асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 200 000сўм К-т “Асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар”– 1 200 000 сўм; асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда: Д-т “Асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар” – 300 000сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 300 000 сўм; сотилган суммага: Д-т 4010-«Ҳаридорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» - 2 000 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 2 000 000 сўм; қайта баҳолаш натижалари суммасига: Д-т 8510-«Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» - 200 000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 200 000 сўм; асосий воситаларни сотишдан даромад суммасига: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 1 300 000 сўм К-т 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда» - 1 300 000 сўм. - мисол. Асосий воситаларнинг камомади ва ўғирланиши.Асосий воситаларнинг камомади аниқланди. Бошланғич қиймати – 800000 сўм, эскириш суммаси – 200000 сўм. қолдиқ қиймати – 600000сўм. Бухгалтерия ҳисобида ёзув қуйидагича бўлади: асосий воситаларнинг бошланғич қийматини ҳисобдан чиқаришда: Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 800000 сўм К-т асосий воситаларни ҳисобга олувчи счёт (0100) – 800000 сўм; асосий воситаларнинг жамғарилган эскириш суммасини ҳисобдан чиқаришда: Д-т асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200)– 200000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 200000 сўм; қолдиқ қийматга: Д-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» - 600000 сўм К-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 600000 сўм. Асосий воситаларнинг камомади уларнинг қолдиқ қиймати бўйича моддий жавобгар шахс ҳисобидан ундирилади. Д-т 4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи» ҳисобварағи – 600 000 сўм. К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи – 600 000 сўм. Агар моддий жавобгар шахс аниқланмаса, камомад суммаси давр харажатларига киритилади ва қуйидагича акс эттирилади: Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» – 600 000 сўм. К-т 5910-«Камомадлар ва қимматликларнинг бузилишидан йўқотишлар» ҳисобварағи – 600 000 сўм. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling