I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Масала. Асосий воситалар ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet92/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Масала. Асосий воситалар ҳисоби.


2020 йил январ ойида қуйидаги хўжалик операциялари амалга оширилди:





Операциялар мазмуни

Сум

Д-т

К-т

1

Таъсисчилардан устав капиталига улуш сифатида тикув машиналари
олинди:

70 000 000









2

Хомийлардан беғараз ёрдам сифатида автомобил олинди

80 000 000







3

Заводдан ўрнатиладиган ускуналар олинди, келишилган нархда













ҚҚСсиз

160 000 000




олинган ускунага ҚҚС 15%

...

4

Ишлаб чиқариш ускунаси ўрнатишга берилди

...







5

Ускунани ўрнатувчи ишчиларга иш хақи ҳисобланди

10 000 000







6

Иш хакидан ижтимоий солиқ –15% ҳисобланди

...







7

Ўрнатишга қурилиш материаллари ишлатилди

2 400 000







8

Дастлабки қийматида фойдаланишга ускуна берилди









9

Ускуналарга январ ойи учун эскириш ҳисобланг. Бошлангич киймати
– 55 000 000 сум, тугатиш қиймати 5000 000 сум, эскириш нормаси 15%, станоклар 2018 йил март ойида олинган

...







10

Компьютерга январ ойи учун эскириш ҳисобланг. Бошлангич киймати 7 920 000 сум, тугатиш қиймати- 500 000 сум, 2019 йил
июнда олинган, хизмат муддати- 5 йил

...







11

2017йил июнда олинган, бошлангич киймати 80 000 000 сумлик
автомобилга январ ойи учун эскириш ҳисобланг, хизмат муддати 5 йил.

...







12

Яроқсизлик холатига келган омбор биноси ҳисобдан чиқарилди













а) бошлангич қиймати ҳисобдан чикарилди

65 000 000




б) ҳисобланган эскириш ҳисобдан чикарилди

48 000 000




в) бино бузилишидан ярокли қурилиш материаллари кирим килинди

4 000 000




г) бинони ҳисобдан чикаришдаги ходимларга иш хақи ҳисобланди

2 500 000




д) чикиндиларни тозалаш корхонасидан карз

1 800 000




е)кайта бахолашнатижасидаги 8510 счетдаги колдик ҳисобдан







чиқарилди

500 000




ж)ҳисобдан чикаришдаги якуний молиявий натижа акс эттирилди

...

13

Компьютер сотилди:













а) бошланғич қиймати ҳисобдан чикарилди

5 850 000




б) ҳисобланган эскириш суммаси ҳисобдан чикарилди

3 690 000




в) ҳаридорнинг қарзи акс эттирилди

2 900 000




г) компьютерни кайта бахолаш натижасида 8510 счетдаги колдик







ҳисобдан чиқарилди

350 000




д) сотишдан якуний молиявий натижа акс эттирилди

...

14

Ускунани жорий таъмирлашга ишлатилди:













Эхтиёт қисмлар

450 000




Таъмирлаш ходимларининг иш хаки

745 000




Иш хакидан ижтимоий солиқ 15%

...




ЖАМИ

...

15

Жорий ижарага станок берилди

75 000 000







16

Ижарага берилган станок бўйича ижара хақи ҳисобланди

3 500 000







17

Ижара хақи олинди

3 500 000







18

Жорий ижарага офис олинди

150 000 000







19

Хонага ижара хаки буйича мажбурият ҳисобланди

690 000







20

Ҳисоб-китоб счетидан ижара хақи туланди

690 000






      1. МАВЗУ. НОМОДДИЙ АКТИВЛАР ҲИСОБИ





      1. Номоддий активлар ва уларнинг гурухланиши

      2. Номоддий активлар келиб тушиши ҳисоби

      3. Номоддий активлар амортизацияси ҳисоби

      4. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши ҳисоби



Бухгалтерия ҳисобини тартибга соладиган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар:

  1. 7-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Номоддий активлар» (ЎзР АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

  2. “Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги Низом” (ЎзР АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1539-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

3.21-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти “Бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси” (ЎзР АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
4. 19-сонли Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти «Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (ЎзР АВ томонидан 02.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган).


  1. Номоддий активлар ва уларнинг гурухланиши


Номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари.
Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби 7-сонли «Номоддий активлар» БҲМС (ЎзР АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.
Ушбу стандартга мувофиқ активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

    • моддий-ашёвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги;

    • активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишда ёхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ёки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш. Бунда активнинг қиймати бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақи миқдорининг камида эллик бараварини ташкил қилади. Корхона раҳбари номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш мақсадида ҳисобот даври учун активлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли;

    • корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди;

    • ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги;

    • идентификациялаш имконияти

Номоддий активларга юқорида келтирилган барча шартларга жавоб берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин:


а) патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ ҳуқуқи;
б) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; в) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларнинг топологияларига бўлган мутлақ ҳуқуқи;
г) ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи;
д) ҳуқуқ эгасининг селекция ютуқларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; е) гудвилл
ж) табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф- муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи;
з) ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи;
и) бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар).
Лицензия- бу тегишли муассасалар томонидан берилган, бир йилдан ортиқ вакт мобайнида бирон-бир фаолият билан шуғулланиш хуқуқи. Лицензияни бериш хуқуқига эга бўлган муассасалар ўамда фаолият турлари, давлат органлари томонидан белгиланади. Лицензияга эга бўлмаган корхоналарнинг фаолият юритишлари, қонунни бузиш деб ҳисобланади. Патент эгасининг мутлақ хуқуқи (патент) – бу патентнинг амал қилиш муддати ичида юридик тасдиқланган ва қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган маҳсулотнинг, ўзига хос жараённинг, фаолиятнинг маълум туридан четдан
бошқа шахсларнинг аралашувисиз фойдаланиш, уни ишлаб чиқариш, сотиш ва назорат қилиш хуқуқидир.

Download 5.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling