I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номоддий активлар келиб тушиши ҳисоби
Ер ва табиий бойликлардан фойдаланиш хуқуқи. Ер ва табиий бойликлар давлат мулки ҳисобланиши муносабати билан, корхоналар ушбу ресурслардан фойдаланиш хукукларини давлатдан сотиб олишлари керак. Мазкур хукуклар корхонага узоқ муддат ичида иқтисодий наф олиш имкониятини бериши сабабли уларни номоддий активлар таркибида ҳисобга олиш лозим.
Номоддий активлар келиб тушиши ҳисобиНомоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансига киритилади: ишлаб чиқиш тугаганидан сўнг яратилган объектни қабул қилиш-топшириш; олди-сотди шартномаси бўйича объектни сотиб олиш; устав капиталига муассислар (иштирокчилар)нинг улуши кўринишида келиб тушиш; текинга келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); давлат субсидиялари ҳисобига олиш; айирбошлаш; ортиқча (ҳисобга олинмаган) номоддий активлар объектларини аниқлаш ва бошқа асосларга кўра. Номоддий активлар мавжудлиги ва ўаракати ҳисоби қуйидаги счётларда амалга оширилади: 0410 - «Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау»; 0420 - «Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»; 0430 - «Дастурий таъминот»; 0440 - «Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш хукуклари»; 0460 - «Франчайз»; 0470 - «Муаллифлик хукуклари»; 0480 - «Гудвилл»; 0490 - «Бошқа номоддий активлар». Олди-сотди шартномалари, гувоҳномалар, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича қабул қилиш-топшириш далолатномалари, активларни киритиш тўрисида баённомалар ва уларни баҳолаш тўғрисида келишувлар ва бошқалар активларни кирим қилиш учун асос бўлиб ҳисобланади. Ушбу ҳужжатларда объект ҳақидаги маълумот, унинг бошланғич қиймати, фойдаланиш тартиби, эксплуатация муддати кўрсатилиши керак. Қабул қилишда номоддий активларни тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга, чунки ҳисобда ва ҳисоботда улар олинган таннархи ёки бошланғич қиймати бўйича акс эттирилади. Ҳақ эвазига сотиб олинган номоддий активларнинг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади: ҳуқуқдан воз кечиш (сотиб олиш) шартномасига мувофиқ ҳуқуқ эгаси (сотувчи)га тўланган суммалар; ҳуқуқ эгасининг мутлақ ҳуқуқидан воз кечиши (сотиб олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар; божхона божлари ва йиғимлари; номоддий активларни сотиб олиш муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса); номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ ахборот ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар; номоддий активлар улар орқали сотиб олинган воситачиларга тўланадиган ҳақлар; номоддий активлар объектларини етказиб бериш таваккалчилигини суғурталаш бўйича харажатлар; активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар. Сотиб олинган номоддий активларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар (аккредитив очиш бўйича харажатлар, ўтказмалар учун банкнинг воситачилик ҳақи, номоддий активларни чет эл валютасига сотиб олиш чоғида валюта конвертацияси бўйича воситачилик ҳақи ва банкнинг бошқа хизматлари), сотиб олиш бўйича контрактларни тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ҳамда активларни сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа харажатлар номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилмайди, балки улар содир бўлган ҳисобот даврида харажатлар сифатида тан олиниши керак. Мисол. Корхона патент сотиб олмоқчи, шу сабабли у маркетинг изланишларни амалга ошириш учун консалтинг фирмасига мурожаат қилди, фирма ўз хизматлари учун 5 000 000 сўмга ҳисобварақ-фактура тақдим этди. Мол етказиб берувчидан патент 70 000 000 сўмга сотиб олинди. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: консалтинг фирмаси счётининг суммасига: Д-т 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» - 5 000 000 сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 5 000 000 сўм; патент етказиб берувчи счётининг суммасига: Д-т 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» - 70 000 000 сўм К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 70 000 000 сўм; мол етказиб берувчиларнинг счётлари бўйича тўлаш: Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» - 75 000 000 сўм К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счёти» - 75 000 000 сўм; патентни номоддий активлар таркибига киритиш: Д-т 0410-«Патентлар, лицензиялар ва ноу-хау» - 75 000 000 сўм К-т 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» - 75 000 000 сўм. Корхонанинг ўзи томонидан яратилган (ишлаб чиқилган) номоддий активларнинг бошланғич қиймати илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларга ҳақиқий харажатлар суммаси сифатида аниқланади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари харажатларига илмий тадқиқот ва тажриба- конструкторлик фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ёки асосли равишда фаолиятнинг бу турларига киритилиши мумкин бўлган барча харажатлар киритилади. Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларига қуйидаги харажатлар киритилади: илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари билан банд бўлган ходимларга иш ҳақи тўлаш ва бошқа тўловлар бўйича харажатлар; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари чоғида фойдаланиладиган материаллар ва хизматлар қиймати; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларида мазкур активлардан фойдаланиш чоғида асосий воситаларнинг эскириши; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишлари билан бевосита боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар; илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқишларида мазкур активлардан қандай фойдаланилса, шу даражадаги патентлар ва лицензиялар амортизацияси ва бошқа шу сингари харажатлар. Номоддий активларни ишлаб чиқиш даврида уларни ишлаб чиқиш учун олинган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар ишлаб чиқилган номоддий активларнинг бошланғич қийматига киритилади. Мисол. Ички фойдаланиш учун компьютер дастурини ишлаб чиқиш учун корхонада 15 000 000 сўмлик материаллар сарф-харажат қилинган, дастурни ишлаб чиқарувчиларига 120 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланган, иш ҳақидан 18 000 000 сўм ижтимоий солиқ ҳисобланган. Ушбу операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: Д-т 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» - 153 000 000 сўм К-т 1090-«Бошқа материаллар» - 15 000 000 сўм К-т 6710-«Мехнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 120 000 000 сўм К-т 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» - 18 000 000 сўм; - компьютер дастурини номоддий активлар таркибига ўтказиш: Д-т 0430-«Дастурий таъминот» - 153 000 000 сўм К-т 0830-«Номоддий активларни харид қилиш» - 153 000 000 сўм; устав капиталига дастлабки улуш сифатида таъсисчилардан номоддий активларни олиш: Д-т 0410-0490-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар» К-т 4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»; номоддий активлар текинга ёки давлат, юқори ташкилот, ҳокимликлар субсидияси тарзида олиниши: Д-т 0410-0490-«Номоддий активларни ҳисобга олувчи счётлар» К-т 8530-«Текинга олинган мулк». Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling