I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари меъёри беш йил ҳисобида белгиланади
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- Номоддий активларнинг чиқиб кетиши ҳисоби
Фойдали хизмат муддатини белгилаш мумкин бўлмаган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари меъёри беш йил ҳисобида белгиланади.Номоддий активларнинг фойдали хизмат муддати, агарда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида бошқа ҳол назарда тутилмаган бўлса, номоддий актив фойдаланишга тайёр бўлган пайтдан бошлаб корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошмаслиги лозим. 7-сонли БҲМС «Номоддий активлар»га мувофиқ амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади: амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш;бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш) усули. Номоддий активлардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида номоддий активлар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади: икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;йиллар суммаси усули (кумулятив усул). Номоддий активлар бўйича амортизацияни ҳисоблашда операциялар харажатлар счётларининг (2010 «Асосий ишлаб чиқариш», 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 2510 «Умумишлаб чиқариш харажатлари», 9420 «Маъмурий харажатлар») дебети ва 0510-0590 «Номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олувчи счётлар» кредитида акс эттирилади. Ҳисобот йили давомида номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари) йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади. Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган номоддий активлар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси корхона томонидан номоддий активлардан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобот йилида ҳисобланади. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши ҳисобиНомоддий активларнинг чиқиб кетиши 7-сонли БХМС ва Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (ЎзР АВ томонидан 14.01.2006 йилда 1539-сон билан рўйхатдан ўтказилган)га мувофиқ ҳисобга олинади. Номоддий активлар қуйидагилар натижасида корхона балансидан ҳисобдан чиқарилади: тугатиш; сотиш; айирбошлаш; текинга бериш; устав капиталига таъсисчи улуши сифатида бериш; иштирокчилар таркибидан иштирокчининг чиқиб кетиши чоғида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш; камомад ёки йўқотишнинг аниқланиши. Номоддий активлар чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлаётганда илгари қайта баҳоланган номоддий активларни қўшимча баҳолаш суммасининг қолдиғи, яъни номоддий активлар ушбу объектини аввалги қўшимча баҳолашлар суммаларининг бу объектни аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши бошқа активлар чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига киритилиб, айни вақтда 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи бўйича резерв капитал камайтирилади. Ташкилотларда уларни тугатиш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: а) номоддий активларнинг дастлабки қиймати ҳисобдан чиқарилганида: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварағи (0400) кредити; б) номоддий активларнинг жамғарилган амортизациясини ҳисобдан чиқараётганда: номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олиш ҳисобварағи (0500) дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити; в) тугатиш харажатлари суммасига: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; материалларни (1000), ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни (6700), суғурталаш ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олиш ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар кредити; г) резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига: 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити; д) номоддий активларни тугатишдан фойда суммасига: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; 9320-“Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” ҳисобварағи кредити; е) номоддий активларни тугатишдан зарар суммасига: 9430-“Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағи дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити. Ташкилотларда уларни сотиш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади: а) номоддий активларнинг сотиш (реализация) қиймати суммасига: 4010-“Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган ҳисобварақлар” ҳисобварағи дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити; б) қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаб ёзилган тақдирда: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; 6410-“Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)” ҳисобварағи кредити; в) номоддий активларнинг дастлабки қийматини ҳисобдан чиқарганда: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; номоддий активларни ҳисобга олиш ҳисобварағи (0400) кредити; г) номоддий активларнинг жамғарилган амортизацияси ҳисобдан чиқарилишида: номоддий активлар амортизациясини ҳисобга олиш ҳисобварағи (0500) дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити; д) сотиш харажатлари суммасига: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; материалларни (1000), ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни (6700), суғурталаш ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзларни (6500) ҳисобга олиш ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақларнинг кредити; е) резерв капитални ҳисобга олиш ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига: 8510-“Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити; ж) номоддий активларни сотишдан фойда суммасига: 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи дебети; 9320-“Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда” ҳисобварағи кредити; з) номоддий активларни сотишдан зарар суммасига: 9430-“Бошқа операцион харажатлар” ҳисобварағи дебети; 9220-“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” ҳисобварағи кредити. Номоддий активларни тугатиш бўйича далолатномалар ширкат, АЖ, МЧЖ бошқарув мажлислари баённомалари ва бошқалар номоддий активлар чиқарилиши юзасидан асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling