I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти


Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби


Download 5.64 Mb.
bet104/138
Sana02.06.2024
Hajmi5.64 Mb.
#1838641
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   138
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022

Умумишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби


Ишлаб чиқаришни бошқариш харажатлари салмоқли бўлган корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатлари ой давомида 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёти дебети бўйича жамланади. Уларга қуйидагилар киради:

  • бошқарув аппарати ва бошқа цех ходимларини сақлаш;

  • ишлаб чиқариш мақсадидаги асосий воситалар ва номоддий активлар эскириши (амортизацияси);

  • ишлаб чиқариш мақсадидаги ускуналар, бинолар, иншоотлар ва анжомларни сақлаш ва таъмирлаш;

  • меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси харажатлари;

  • синовлар, тажрибалар, тадқиқотлар, рационализаторлик ва ихтирочилик;

  • инвентарь ва хўжалик ашёлари бўйича сарф харажатлар;

  • ишсиз туриб қолишлардан йўқотишлар;

  • цехларда сақлаш пайтида моддий бойликлар бузилишидан йўқотишлар;

  • моддий бойликлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш камомади;

  • бошқа харажатлар.

Корхонанинг бухгалтерия хизмати ушбу харажатлар сметасини ишлаб чиқиши зарур.
Умумишлаб чиқариш харажатларининг жамлама ҳисоби 2510 - «Умумишлаб чиқариш харажатлари» актив йиғш- тақсимлаш счётида қуйидаги счётлар бўйича юритилади;
2510 - «Моддий харажатлар»;
2511 - «Меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари»; 2512 - «Ижтимоий ажратмаларга харажатлар»;
2513 - «Асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси»; 2514 - «Бошқа харажатлар»;
Ой давомида харажатлар 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счёти дебетида ҳисобга олинади, ой охирида харажатлар маҳсулот турлари ўртасида, шунингдек тугалланмаган ишлаб чиқариш ва товар маҳсулоти қолдиғи ўртасида тақсимланади. Шунинг учун 2510-счёт сальдога эга эмас.

Умумишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олувчи счёт бўйича корреспонденция (2500)


Т/р

Хўжалик операцияси мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

дебет

кредит

1

Умумишлаб чиқариш аҳамиятидаги асосий воситалар бўйича
эскиришни ҳисоблаш

2510

0220-0299

2

Умумишлаб чиқариш хусусиятидаги номоддий активлар бўйича
эскиришни ҳисоблаш

2510

0510-0590

3

Умумишлаб чиқариш мақсадларида материалларни сарф қилиш

2510

1010-1090

4

Умумишлаб чиқаришга ўтказиладиган хизмат сафари
харажатларини акс эттириш

2510

4220

5

Умумишлаб чиқариш бўйича етказиб берувчиларнинг ҳизматлари
(қувват, сув, газ, алоқа ва ҳоказо)

2510

6010

6

Давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни умумишлаб
чиқариш харажатларига ўтказиш

2510

6520

7

Ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ходимлар
иш ҳақи бўйича харажатларни ҳисоблаш

2510

6710

8

Умумишлаб чиқаришга ўтказиладиган ижара ҳақини ҳисоблаш

2510

6910

Ишлаб чиқаришнинг хусусиятларига қараб умумишлаб чиқариш харажатларини тақсимлашнинг турли усуллари қўлланилади, уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

  • ишлаб чиқаришдаги ишчиларнинг асосий иш ҳақига мутаносиб равишда;

  • тақсимлаш бўйича харажатларига мутаносиб равишда;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорига мутаносиб равишда;

  • бевосита харажатларга мутаносиб равишда ва ҳоказо.

Умумишлаб чиқариш харажатларини ишлаб чиқариш ишчиларининг асосий иш ҳақига мутаносиб равишда тақсимлашга мисол келтирамиз. Ишлаб чикариш корхонасида жами умумишлаб чикариш харажатлари – 320000 сумни ташкил этди, асосий ишлаб чикариш ишчиларининг иш хаки: А махсулот буйича – 120000сум, Б махсулот буйича – 180000сум, В махсулот буйича – 100000сум. Ҳисоб-китоб қуйидагича амалга оширилади: аввал хар бир махсулот буйича иш хаки харажатларининг жами ишлаб чикариш ишчиларига ҳисобланган иш хаки харажатларга нисбатан улушини аниклаймиз:
А махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (120000:400000)х100=30% Б махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (180000:400000)х100=45% В махсулот буйича иш хаки харажатлари улуши – (100000:400000)х100=25%
Сўнгра ушбу улушларга мувофиқ аниқ буюмга тўғри келадиган умумишлаб чиқариш харажатлари суммаси белгиланади:
А буюми (320 000 х 30%) = 96 000 сўм;
Б буюми (320 000 х 45%) = 144 000 сўм;
В буюми (320 000 х 25%)= 80 000 сўм.
Ушбу харажатлар тақсимлангач, улар асосий ишлаб чиқаришга қуйидаги ўтказма билан ҳисобдан чиқарилади: Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш».
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Ёрдамчи ишлаб чиқариш таннархига харажатларни ҳисобдан чиқариш:
Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш».
К-т 2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари».
Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва таннархни калькуляция қилмайдиган корхоналарда ушбу харажатлар бевосита 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида ҳисобга олиниши мумкин.

    1. Download 5.64 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   138




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling