I-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва аҳамияти
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар бўйича корреспонденция (2300)
Download 5.64 Mb.
|
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ-2022
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни ҳисобга олувчи счётлар бўйича корреспонденция (2300)
Ёрдамчи ишлаб чиқариш маҳсулотлари таннархининг ҳисоби ва калькуляцияси, аниқ бир тармоқ учун унинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган харажатлар моддаларининг номенклатураси бўйича амалга оширилади. Бундай харажат моддаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: қайтариладиган чиқитлар чегирилган материаллар; сотиб олинадиган буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар; ёқилғи; қувват; ишлаб чиқариш ишчиларининг иш ҳақи; иш ҳақидан ижтимоий суғуртага ажратмалар. Ёрдамчи ишлаб чиқаришда калькуляция объектлари бўлиб таннарх ҳисобланадиган маҳсулотлар, ишлар ва ҳизматларнинг турлари ҳисобланади. Калькуляция бирлиги тарзида одатда қуйидаги табиий кўрсаткичлар қўлланилади: эҳтиёт қисмлар ёки асбобларнинг бир донаси ёки 100 таси; қувватнинг 1 кВ/соати, сиқилган ҳаво ёки газнинг 1 м.куби, автотранспортнинг 1 км босиб ўтган йўли ва бошқалар. Тугалланмаган ишлаб чиқариш мавжуд бўлмаган оддий ёрдамчи ишлаб чиқаришда калькуляция бирлиги таннархи «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётининг дебетида ҳисобга олинган харажатларни ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишлар ва ҳизматлар миқдорига бўлиш билан аниқланади. Мураккаб ёрдамчи ишлаб чиқаришларда буюртмалар ва барча маҳсулот таннархини ҳисоблашда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг ўтказиладиган қолдиқлари инобатга олинади. Бир буюртма бўйича маҳсулотнинг бир неча бирлиги ишлабчиқарилган тақдирда, бирлик таннархи харажатларнинг (тугалланмаган ишлаб чиқариш қолдиқлари ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда) буюмлар миқдори (ишлар ҳажми)га нисбати билан ҳисобланади. Буюртма бўйича маҳсулот (ишлар, ҳизматлар)нинг бир неча турлари ишлаб чиқарилган тақдирда, харажатлар уларнинг ҳар бири орасида режадаги (меъёрий) Таннархга мутаносиб равишда тақсимланади. Мисол. Корхонада ўз эҳтиёжлари учун юклар ташишни амалга оширадиган 10 та юк автомобили мавжуд. Ой мобайнида қуйидаги харажатлар амалга оширилган: ёқилғи-мойлаш материалларининг сарф-харажати – 2 480минг.сўм, ҳайдовчиларнинг иш ҳақи - 500 минг.сўм, ижтимоий солиқ - 120минг.сўм, бир ойда автомобилларнинг эскириши – 15 000 минг.сўмни ташкил этган, жами харажатлар 18 100 минг.сўм. Ушбу операциялар қуйидаги ўтказмалар билан акс эттирилади: Д-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» - 18 100 минг.сўм К-т 1030-«Ёқилғилар» - 2 480минг.сўм К-т 6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар» - 500 минг.сўм К-т 6520-«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» - 120минг.сўм К-т 0260-«Транспорт воситаларининг эскириши» - 15 000 минг.сўм. Транспорт хўжалиги бўйича харажатларнинг тақсимланиши ҳақиқатда ишланган автомобиль-соатдан келиб чиқиб амалга оширилган. 10 та автомобиль бир ой мобайнида 1 230 соат ишлаган, жумладан: материаллар ташиш бўйича - 470соат; тайёр маҳсулотни ташиш бўйича - 600 соат; таъмирлаш цехига хизмат кўрсатиш бўйича - 100 соат; асосий воситалар чиқиб кетиши билан боғлиқ ташиш ҳизматлари - 60 соат. 1 автомобиль-соат таннархини аниқлаймиз (18 000 : 1 230 = 14,715 сўм/авт.соат). Автоҳизматлар тақсимланиши қуйидагича амалга оширилади: материалларни ташиш бўйича - 470 соат х 14,715 = 6 916 минг.сўм; тайёр маҳсулотларни ташиш бўйича - 600 соат х 14,715 = 8 829 минг.сўм; таъмирлаш цехига ўизмат кўрсатиш бўйича - 100 соат х 14,715 = 1 472 минг.сўм; асосий воситалар чиқиб кетиши билан боғлиқ ташиш ҳизматлари - 60 соат х 14,715 = 883 минг.сўм. Тақсимлангандан кейин 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счёти қуйидагича ёпилади: Д-т 1010-«Хом ашё ва материаллар» - 6 916 минг.сўм Д-т 9410-«Сотиш харажатлари» - 8 829 минг.сўм Д-т 2311-«Таъмирлаш ишлаб чиқарилиши» - 1 472 минг.сўм Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» - 883 минг.сўм К-т 2310-«Ёрдамчи ишлаб чиқариш» 18 100 минг.сўм. Download 5.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling